«Сендан шу гап чиқади деб ўйламагандим». Юлдуз Ражабова ва Баҳора Арслонова тортишиб қолди
Улар ўртасидаги келишмовчилик «Мендирман Жалолиддин» сериали сабаб келиб чиқди
Ўзбек киносининг маҳоратли актрисалари Юлдуз Ражабова ва Баҳора Арслонова «Мендирман Жалолиддин» фильмидаги роль сабабли тортишиб қолди. Бу ҳақда «PEOPLE» хабар берди.
Баҳора Арслонова «Мендирман Жалолиддин» сериалидаги бош қаҳрамонини турк актёри эмас, ўзбек ўйнаши керак эканини айтди. Актрисанинг сўзларига кўра, миллатчилик, хасад қилмаган. Баҳора Боязид Йилдирим образини ўзбек актёри гавдалантирса, турклар ўзбек халқидек қабул қилмаслигини таъкидлади.
«Қайси санъаткорни мазах қилдим? Аллоҳга шукур тарихни биламан боболарим ўзбек деяпсиз. Ўзингиз ўша сиз айтган бобонгизни шу ўзбек эркаги ўйнаса, яхши бўларди деб ёзгандим. Шу мазах хасад ва ҳавасга кирадими? Миллиатчилик дебсиз шу гаплар миллатчиликми? Унда Боязид Йилдиримни ўзбек инсони ўйнаса, турк халқи бизнинг халқимиздек қабул қилармиди?», — дейди у.

Шунингдек, бу изоҳга Юлдуз Ражабова ўз муносабатини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Баҳора Арслоновадан бундай гапни кутмаган. Актриса Чингизхон ролини Жавоҳир Зокиров гавдалантирганда мўғул халқи норозилик билдирмаганини айтди.
«Ўзбек киносида бўлиб туриб сендан шу гап чиқади деб ўйламагандим. Чингизхонни Жавоҳир ака ўйнагани учун Мўғиллар жазавага келиб ‘Нега бизнинг бобомизни ўзбек ўйнадиʼ деётгани йўқку. Актёр шуниси билан актёр. Миллат танламайди. Сен буни тушунасан деб ўйлагандим. Адашибман», — дейди актриса.

Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Баҳора Арслонова фарзанд кутётгани ҳақида хабар берилганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




