Юлдузлар

Романтик комедия воқеаларини реал ҳаётига олиб кирган Голливуднинг машҳур жуфтликлари

Қуйида шу ҳақида маълумот берилади

Романтик комедия воқеаларини реал ҳаётига олиб кирган Голливуднинг машҳур жуфтликлари

Голливуд юлдузларининг орасида шундайлари борки, уларнинг ҳаётидаги воқеалар романтик кинофильмлардаги вазиятларга ўхшаб кетади. Қуйида шу каби воқеаларга дуч келган ва шундан кейин ўз бахтини топган машҳурлар келтирилади.

Нед Рокнролл Кейт Уинслетни уйдаги ёнғиндан қутқариб қолган

Некер оролида ёнғин содир бўлганида Кейт Уинслетга нафақат омон қолиш, балки ўз севгисини топиш ҳам насиб этди. У болалари билан таътилга борган ва уларнинг яшаб турган уйига чақмоқ урилган. Унинг бўлажак турмуш ўртоғи эса ўша ерга яқин бинони ижарага олган. У актрисани ёнғиндан қутқарган ва оқибатда актриса ўз қаҳрамонига ошиқ бўлиб қолган. Нед Рокнролл ёнаётган уйдан болаларнинг паспортини олишга муваффақ бўлган. Кейинроқ актриса қутқарувчиси билан турмуш қуришга қарор қилди.

Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тасодифий учрашуви

Бу жуфтликнинг муносабатлари 2016 йилнинг июль ойида дўстликдан бошланган. Уларнинг орасидаги муносабатлар тезда ўзгарган ва иккинчи учрашувда шаҳзода Гарри Меган Марклни Африкага саёҳатга таклиф қилган. Унинг таъкидлашича, Ботсванада юлдузлар остида сайр қилиш уларнинг муносабатларида муҳим роль ўйнаган. Жуфтлик учрашишда давом этган ва 2 йилдан кейин турмуш қурган.

Блейк Лайвли ва Раян Рейнолдс

«Ғийбатчи» фильми юлдузи Блейк Лайвли ва актёр Раян Рейнолдс 2010 йилда «Яшил фонарь» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Улар дўст бўлишган ва муносабатлардаги учқун дарҳол ўчмаган. Тахминан бир йил ўтгач, актёрлар яна икки марта учрашган. Шундан кейин улар муносабатларини бошлаган ва мустаҳкам оила яратган.

Майкл Дуглас Кэтрин Зета-Жонс

Бу жуфтлик Довил кинофестивалида учрашган. Дуглас Кетрин Зета-Жонснинг тадбирга боришини билгач, унинг ёрдамчисидан актриса билан учрашув ташкил қилишни сўрайди. Суҳбат бошланганидан кўп ўтмай, Дуглас унгa дадиллик билан сўзларини айтган. Кетрин Зета-Жонс кейинроқ Довил фестивалини тарк этганидан кейин ҳам улар телефонда гаплашишда давом этган ва вақти-вақти билан бирга кечки овқатга борган. Уларнинг муносабатига йиллар таъсир қилмаган, жуфтлик 20 йилдан буён бирга ҳаёт кечиради.

Патрик Демпси соч олдириш учун борганда бўлажак рафиқаси билан учрашиб қолган

Машҳур визажист Жиллиан Демпси 1994 йилда ўз журналида Патрик Демпсини кўргандан кейин уни ёқтириб қолган. Актёр соч олдириш учун борганда улар танишиб қолган ва унинг дўстидан Жиллианнинг турмуш қурмаганлигини билиб олгач, учрашишни бошлайди. Муносабатлар яхшиланади ва улар 1999 йилда турмуш қуради.

Крисси Тайген ва Жон Легенд

Крисси Тайген ва Жон Легенд «Стерео» қўшиғига клип суратга олиш жараёнида танишган. Уларнинг ўртасидаги муҳаббат дарҳол юзага келмаган. Кейинчалик Жон Легенд Криссини телефон орқали севиб қолган. Жуфтлик турмуш қурган ва ҳозир икки нафар фарзандни тарбия қилади.

Келли Престон ва Жон Траволта

Келли Престон ва Жон Траволта «Мутахассислар» комедияси учун синовга борганда учрашиб қолган. Бу вақтда актриса бошқа инсонга турмушга чиққан эди. Атрофдагилар уларнинг бирга бўлишини тахмин қилган. Актриса кейинроқ ажрашиш учун ариза беради ва Траволтага турмушга чиқади. Уларнинг никоҳи Престоннинг ўлимига қадар, яъни 29 йил давом этди.

Эштон Кутчер ва Мила Кунис

Жуфтлик суратга олиш жараёнида танишган ва дўст бўлиб қолишган. Улар 2012 йилда «Олтин глобус» мукофотлаш маросимида яна учрашган. Жуфтликнинг муносабатлари тезда ўзгарган ва улар орадан 3 йил ўтиб турмуш қурган.

Аввалроқ Голливуд юлдузлари ташқи кўриниши учун ойига неча пул сарфлаши айтилган эди.