Анжелина Жолидан Ким Кардашьянгача: Голливуд юлдузлари ташқи кўриниши учун ойига неча пул сарфлайди?
Қуйида шу каби шоу-бизнес вакилларининг ҳаражати ҳақида маълумот берилади
Жаҳон кино оламида шундай актрисалар ва хонандалар борки, улар ташқи кўриниши учун ойига жуда кўп маблағ сарфлайди. Жозибадор кўринишни истайдиган шоу-бизнес вакиллари ўз маблағларини косметология, гўзаллик салонлари ва махсус дори-дармонлар, тери муолажаларига сарфлайди.
Таниқли хонанда Риҳанна
Дунёга машҳур хонанда Риҳанна ташқи кўринишини жуда тез ўзгартиради. У сартарошлик учун ҳафтасига 16 минг доллар, косметик муолажаларга 50 минг доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди. Бу эса ойига 100 минг доллардан кўпроқ маблағни ташкил этади.

Актриса ва модель Ким Кардашьян
Жозибадор актриса ва моделликда ҳам фаолият юритувчи Ким Кардашьян ўзининг шахсий визажистига ойига 5 минг доллар маош беради. У бундан ташқари кунлик соч турмагига 500 доллардан кўпроқ пул ишлатади. Ким Кардашьян шу вақтга қадар кўплаб пластик-жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган. У косметика маҳсулотларидан ҳисобламаганда ойига 20 минг доллар сарфлайди.

Актриса Гвинет Пэлтроу
«Оскар» мукофотининг совриндори, таниқли актриса Гвинет Пелтроу ташқи гўзаллиги учун 25 минг доллардан кўпроқ маблағ ишлатади. У бу маблағни соч парвариши, турли хил юз массажлари ва гўзаллик салонлари учун сарфлайди.

Машҳур актриса Анжелина Жоли
Голливуднинг машҳур актрисаларидан бири Анжелина Жоли косметология ва стилистлар хизматлари учун ҳеч қандай маблағни аямайди. Униг юз териси ўта нозик бўлганлиги боис дерматологлар ва махсус дори-дармонларга жуда катта маблағ сарфлайди. Анжелина Жоли ташқи гўзаллиги учун ойига 85 минг доллардан ортиқ пул ишлатади.

Шоу-бизнеснинг таниқли вакили Кэйт Миддлтон
Шаҳзода Уильямнинг турмуш ўртоғи, таниқли актриса Кейт Миддлтон стилистлар, визажистлар ва дерматологлар хизматидан фойдаланади. Бироқ у булардан ҳам кўра кўпроқ маблағни тишлари учун сарфлайди. Кэйт Миддлтон буларнинг барчасига 1 ойда 40 минг доллардан кўпроқ пул ишлатади.





