Юлдузлар

Раж Капурдан Дҳармендрагача: Болливуднинг кўп фарзандли машҳурлари

Қуйда шу ҳақда маълумот берилади

Раж Капурдан Дҳармендрагача: Болливуднинг кўп фарзандли машҳурлари

Болливуднинг миллионлаб мухлисларга эга юлдузлари орасида кўп фарзандли машҳурлар ҳам бор. Қуйида кўп фарзандли машҳурлар келтирилади.

Меҳмуд Али 8 фарзанднинг отаси

Ҳиндистоннинг ХХ аср ўрталарида машҳурликка эришган комедия актёри Меҳмуднинг биринчи рафиқаси актриса Мина Кумари Мадҳунинг синглиси бўлган. Унинг бу рафиқасидан тўрт фарзанди бўлган (Лаки, Паки, Маки, Масума, уларнинг барчаси актёрларлик соҳасида фаолият юритган).

Меҳмуднинг иккинчи хотини актриса Трейси Али бўлиб, ундан икки ўғил (Мансур ва Мансур) ва Жинни исмли қизи бўлган. Жуфтлик яна бир қизни (унинг отаси бошқа бўлган) асраб олган. Бу қиз эса Меҳмуднинг саккизинчи фарзанди бўлган. Актёрнинг оиласида ҳам 8 та фарзанд бўлган.

Диданатҳ Мангешкар 6 фарзанднинг отаси

Диданатҳ Ҳиндистоннинг машҳур театр актёрларидан бири бўлган  ва ундан ташқари хонандаликда ҳам фаолият юритган. У 21 ёшида таниқли тадбиркорнинг қизи Сриматига уйланaди. Актёрнинг Латика исмли қизи ва кўп ўтмай хотини ҳам вафот этади. Унинг иккинчи хотини биринчи хотинининг синглиси бўлган. Уларнинг беш фарзанди бўлган: қизлари Лата, Мина, Аша, Уша ва ўғли Хридинат.

Притҳвираж Капур — 6 фарзанд

Капурлар сулоласининг асосчиси Притҳвиражнинг олти нафар фарзанди бўлган. Булар Раж, Девиндер, Равиндер, Шамшер ва Балбир ўғиллари ва қизи Урмила бўлиб, Девиндер ёшлигида пневмониядан, Равиндер эса илонларни ўлдириш учун сочилган таблеткаларни ютиб юборганида заҳарланишдан вафот этган. Притҳвиражнинг учта ўғли (Раж, Шамми ва Шаши) саноатда катта муваффақиятга эришган.

Раж Капурнинг 5 та фарзанди бўлган

Дунёга машҳур актёр ва режиссёр Раж Капур амакиваччаси Кришна билан турмуш қурган. У 5 нафар фарзандни, уч ўғил (Рандҳира, Риши ва Ражив) ва икки қизни (Рита ва Реэма) тарбиялаган. Актёрнинг барча ўғиллари кино оламида фаолият юритди, бироқ ҳеч қайси ўғли Риши Капурдек машҳурликка эриша олмади.

Шантарамнинг 7 та фарзанди бўлган

Таниқли режиссёр Шантарамнинг учта хотини бўлган. У 20 ёшида 12 ёшли етим Вималебай билан турмуш қурган ва ундан тўрт фарзанди, ўғли Прабҳат Кумар ва қизлари Сарож, Мадҳур ва Чарушила бўлган. Кейинроқ уйига иккинчи хотини, актриса Жаяшрини олиб келади. Унинг бу хотинидан учта фарзанди бор эди. Режиссёрнинг учинчи хотинидан фарзанди бўлмаган.

Дҳармендра 6 фарзанднинг отаси бўлган

Болливуднинг дунёга машҳур актёрларидан бири Дҳармендра 19 ёшида оила қурган. Актёр икки марта уйланади ва унинг биринчи хотини Пракашдан тўрт фарзанд: қизлари Виджет ва Ажет, ўғиллари Сунни ва Боббини (иккаласи ҳам актёр)ва иккинчи хотини, таниқли актриса Ҳема Малинидан иккита қизи: Эша ва Оҳанани тарбия қилган.

Аввалроқ 2021 йилда турмуш қурган Болливуд юлдузлари ҳақида хабар берилган эди.

Катрина Каиф ва Вики Каушал

Катрина Каиф ўзидан 5 ёш кичик ҳамкасби Вики Кaушал билан турмуш қурди. Актриса 1983 йилда Гонконгда туғилган. Ўз карьерасини 14 ёшида модель сифатида бошлаган. Кейинроқ эса рақс санъати ва хонандалик билан шуғулланган актриса «Тезлик 3», «Ноль», «Токи ҳаёт эканман», «Пойга», «Намасте, Лондон» фильмларидаги ижроси орқали дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган. Унинг турмуш ўртоғи Вики Каушал 1988 йилда Мумбайда туғилган. У актёр сифатидаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган.

Ражкуммар Рао ва Патралекҳа

Ражкуммар Рао шу вақтга қадар 30 яқин кинофильмда суратга тушган. Унинг ижросидаги «Аёл», «Нютон», «Тугалланмаган муҳаббат», «Менинг ҳаётимдаги 3 хато» фильмлари кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган. У 2021 йилнинг ноябрь ойида актриса ва ҳамкасби Патралекҳа билан турмуш қурди. Актёр Патралекҳа билан турмушига 11 йиллик муҳаббат асос бўлган.

Дия Мирзо ва Ваибҳав Рекҳи

Болливуднинг яна бир латофатли актрисаси Дия Мирзо 2021 йилнинг февралида Ҳиндистоннинг таниқли бизнесменларидан бири Ваибҳав Рекҳи билан турмуш қурди. У тўйидан кейин Instagram’даги шахсий саҳифасига пост жойлаган ва унда севгининг мўъжизакор туйғу экани ҳақида ёзиб қолдирган. Актриса маҳаллий нашрларнинг бирига берган интеврюсида кўпроқ вақтини оиласига ажратишини, шу сабабли маълум муддат кинофильмларда суратга тушмаслигини айтган.

Ями Гаута ва Адитья Дҳар

Болливуднинг яна бир бахтли жуфтликларидан бири Ями Гаута ва Адитья Дҳар 2021 йилнинг июнь ойида тўй маросимини ўтказди. Уларнинг турмушига ҳам анча йиллик муҳаббат сабаб бўлган. Актриса Ями Гаута тўйидаги фотосуратларни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаган ва жуда бахтли экани ҳақида пост қолдирган. Унинг тумуш ўртоғи актёрликдан ташқари режиссёрлик ва ёзувчиликда ҳам фаолият юритади. Жуфтлик бир нечта фильмда портнёр сифатида роль ижро этган.

Варун Дҳаван ва Наташа Далал

Таниқли актёр Варун Дҳаван 2021 йилнинг январь ойида болалигидаги дўсти Наташа Далал билан турмуш қурди. Унинг турмуш ўртоғи Ҳиндистоннинг машҳур дизайнерларидан бири ҳисобланади. Варун Дҳаван ўзбек томошабинларига «Йил талабаси», «Йил талабаси 2», «Севишганлар», «Мен сенинг қаҳрамонингман», «Октябрь» фильмлари орқали таниш.