Юлдузлар

Катрина Каифдан Варун Дҳавангача: 2021 йилда турмуш қурган Болливуд юлдузлари — фото

Қуйида улар ҳақида маълумот келтирилади

Катрина Каифдан Варун Дҳавангача: 2021 йилда турмуш қурган Болливуд юлдузлари — фото

Истеъдоди билан миллионлаб мухлисларини топган, кино оламида машҳурлик даражасига етган Болливуднинг кўплаб юлдузлари 2021 йилда оила қурди. Қуйида улар ҳақида маълумот келтирилади.

Катрина Каиф ва Вики Каушал

Катрина Каиф ўзидан 5 ёш кичик ҳамкасби Вики Кaушал билан турмуш қурди. Актриса 1983 йилда Гонконгда туғилган. Ўз карьерасини 14 ёшида модель сифатида бошлаган. Кейинроқ эса рақс санъати ва хонандалик билан шуғулланган актриса «Тезлик 3», «Ноль», «Токи ҳаёт эканман», «Пойга», «Намасте, Лондон» фильмларидаги ижроси орқали дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган. Унинг турмуш ўртоғи Вики Каушал 1988 йилда Мумбайда туғилган. У актёр сифатидаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган.

Ражкуммар Рао ва Патралекҳа

Ражкуммар Рао шу вақтга қадар 30 яқин кинофильмда суратга тушган. Унинг ижросидаги «Аёл», «Нютон», «Тугалланмаган муҳаббат», «Менинг ҳаётимдаги 3 хато» фильмлари кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган. У 2021 йилнинг ноябрь ойида актриса ва ҳамкасби Патралекҳа билан турмуш қурди. Актёр Патралекҳа билан турмушига 11 йиллик муҳаббат асос бўлган.

Дия Мирзо ва Ваибҳав Рекҳи

Болливуднинг яна бир латофатли актрисаси Дия Мирзо 2021 йилнинг февралида Ҳиндистоннинг таниқли бизнесменларидан бири Ваибҳав Рекҳи билан турмуш қурди. У тўйидан кейин Instagram’даги шахсий саҳифасига пост жойлаган ва унда севгининг мўъжизакор туйғу экани ҳақида ёзиб қолдирган. Актриса маҳаллий нашрларнинг бирига берган интеврюсида кўпроқ вақтини оиласига ажратишини, шу сабабли маълум муддат кинофильмларда суратга тушмаслигини айтган.

Ями Гаута ва Адитья Дҳар

Болливуднинг яна бир бахтли жуфтликларидан бири Ями Гаута ва Адитья Дҳар 2021 йилнинг июнь ойида тўй маросимини ўтказди. Уларнинг турмушига ҳам анча йиллик муҳаббат сабаб бўлган. Актриса Ями Гаута тўйидаги фотосуратларни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаган ва жуда бахтли экани ҳақида пост қолдирган. Унинг тумуш ўртоғи актёрликдан ташқари режиссёрлик ва ёзувчиликда ҳам фаолият юритади. Жуфтлик бир нечта фильмда портнёр сифатида роль ижро этган.

Варун Дҳаван ва Наташа Далал

Таниқли актёр Варун Дҳаван 2021 йилнинг январь ойида болалигидаги дўсти Наташа Далал билан турмуш қурди. Унинг турмуш ўртоғи Ҳиндистоннинг машҳур дизайнерларидан бири ҳисобланади. Варун Дҳаван ўзбек томошабинларига «Йил талабаси», «Йил талабаси 2», «Севишганлар», «Мен сенинг қаҳрамонингман», «Октябрь» фильмлари орқали таниш.

Аввалроқ дунёга машҳур Болливуд юлдузлари ҳозир қандай кўринишда экани ҳақида хабар берилган эди.