Юлдузлар

Раъно Ярашевадан Умидахонгача: ўзбек шоу-бизнесидаги фарзандидан айрилган машҳурлар

Қуйида шу ҳақида маълумот берилади

Раъно Ярашевадан Умидахонгача: ўзбек шоу-бизнесидаги фарзандидан айрилган машҳурлар

Йўқотишлар ҳар бир инсоннинг ҳаётида бўлади. Ўлим ҳеч кимнинг ҳаётини четлаб ўтмайди. Жумладан, машҳурларнинг ҳам. Қуйида фарзандидан айрилган санъат соҳасидаги машҳурлар ҳақида сўз боради.

Оролмирзо Сафаров

Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров интервьюларининг бирида Баҳрулло исмли тўнғич фарзандидан ажралиб қолгани ҳақида гапириб берган. Хонанданинг ўғли ўша вақтда 17 ёш бўлган. У 2012 йилда жуда кам учрайдиган геморрагик инсульт касаллигидан вафот этган. Бу воқеадан кўп ўтмай Оролмирзо Сафаровнинг турмуш ўртоғи ҳам оламдан ўтган. Хонанда иккала яқинининг тупроғи совумасдан онасидан ҳам ажраганини айтган.

Ғуломжон Ёқубов

Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳам 2 нафар ўғил фарзандидан ажралиб қолган. Санъаткорнинг сўзларига кўра, ўшанда фарзандлари 22, 13 ёшда бўлган. Улардан бири нотўғри укол қилиниши сабаб қазо қилган. Катта ўғли эса уларни касалхонага олиб кетаётган вақтда жарликка қулаб ҳалок бўлган.

Раъно Ярашева

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева биринчи турмуш ўртоғи билан кўп жанжаллашган. Собиқ эри жанжалларининг бирида «Агар оилам билан асоссиз жанжаллашсам, заррача кўнглини оғритсам, боламнинг ўлигининг устида турай», деб қасам ичган. Шундан сўнг актрисанинг 4 ёшли қизи вафот этган.

Тўти Юсупова

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ҳам 2 нафар ўғлидан айрилган. Актрисанинг катта ўғли 42 ёшда вафот этган. У бизнес билан шуғулланган. Тўти Юсупованинг кичик ўғли 38 ёшида оламдан ўтган. Шунингдек, халқ артисти келини ҳам 34 ёшида вафот этганини айтган. Тўти Юсупованинг катта ўғли Покистонда касаллик юқтирган ва шундан вафот этган. Кичик ўғли эса касаллик туфайли оламдан ўтган.

Маҳмуд Намозов

Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозовнинг ўғли 12 ёшлигида вафот этган. Хонанданинг фарзанди гепатит касаллигига чалинган. Маҳмуд Намозов фарзандининг касал эканини билгач, шифокорларга олиб борган. Бироқ шундан сўг 5-10 кун ичида бола вафот этган.

Ҳайрулла Саъдиев

Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актёри Хайрулла Саъдиевнинг ўғли Сардор Саъдиев оламдан ўтган. У 2020 йил 5 февраль куни вафот этган.

Фотима Режаметова

Актриса Фотима Режаметованинг қизи актриса Фарангиз Режаметова 2018 йилнинг 20 июлида 25 ёшида автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган. Фотима Режаметова қизининг хотирасига бағишлаб қўшиқ ҳам куйлаган. Фарангиз Режаметова Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильмидаги ижроси билан томошабинларга танилган. Фарангиз «Сеҳрли қалпоқча», «Уй бекаси» каби ўнлаб кино ва сериалларда ҳам роль ижро этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Фарангиз Режаметова (@rejametovaf)

Охунжон Мадалиев

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Охунжон Мадалиев ҳам фарзандидан айрилган. Унинг Жавоҳир исмли ўғли эрта вафот этган. Хонанда ўғлига атаб «Жавоҳирим — жон Тоҳирим» деган қўшиқ куйлаган.

Жамшид Арслонов

Актёр Жамшид Арслонов суратга олиш майдаинчасида бўлган пайти ўғилли бўлганини хабар берилган. Туғруқхонага етиб борганида эса аёлининг операция бўлгани ҳақида эшитган. Эртаси куни эса янги туғлган ўғлининг ўлими ҳақида хабар топган. Шундан кейин киноларда ўйнашни хоҳламаган.

Умид Ҳайдаров

Актёр, қизиқчи, «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умид Ҳайдаровнинг ҳозирда 4 нафар қизи бор. Актёр бир фарзандидан айрилган. Шунингдек, Умид Ҳайдаров бошқа уйланмаслигини айтган.

Умидахон

Хонанда Умидахон интервьюларининг бирида иккинчи фарзандига 7 ойлик ҳомиладор бўлган пайтда нобуд бўлганини айтган. Умидахоннинг ижоди тўхтаб қолишига шу воқеа сабаб бўлган. Хонанда у ҳам ўғил бўлганини таъкидлаган.