«У ҳам ўғил фарзанд эди». Умидахон вафот этган фарзанди ҳақида гапирди
Хонанда шундан сўнг гормон олган
Хонанда Умидахон YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида вафот этган фарзанди ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, иккинчи фарзанди ҳомиладорлик пайтида, етти ойлик бўлган пайти, нобуд бўлган. Умидахон ижоди тўхтаб қолишига шу воқеа сабаб бўлганини таъкидлади.
«Турмушга чиққанимдан кейин кўпроқ оила билан бўлдим. Кейин кетма-кет ҳомиладор бўлдим. Биринчи фарзандимни дунёга келтирдим. Муҳаммадали ҳозир икки ёшу етти ойлик. Ундан кейин қисқа фурсат ичида яна ҳомиладор бўлдим. Орада яхшигина семирдим. Иккинчи фарзандим 7 ойлик бўлганда, Аллоҳнинг иродаси билан нобуд бўлди. У ҳам ўғил фарзанд эди. Ўшандан кейин операция бўлиб гормон олдим. Ижодимнинг тўхтаб қолсиши шу билан ҳам боғлиқ бўлиб қолди», — дейди хонанда.




