Юлдузлар

«Ердаги дўзахни тўхтатинг». Россия ва Украина юлдузлари мамлакатдаги воқеаларга муносабат билдирди — видео

Қуйида уларнинг муносабати келтирилади

«Ердаги дўзахни тўхтатинг». Россия ва Украина юлдузлари мамлакатдаги воқеаларга муносабат билдирди — видео

Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Украина ҳудудида 24 февраль куни эрталаб ҳарбий ҳаракатлар бошланди. Россия ва Украина шоу-бизнесининг кўплаб юлдузлари бу ҳудудларда давом этаётган воқеаларга ўз муносабатини билдирди.

Zivert

Россиянинг дунёга машҳур хонандаларидан бири Zivert Аллоҳдан Ердаги дўзахни тўхташни сўраган.

«Аллоҳ! Бу Ердаги дўзахни тўхтат», — дейди у ўз Instagram саҳифасида.

Ирина Ҳакамада

Россиянинг таниқли журналистларидан бири Ирина Ҳакамада дунёга тинчлик керак экани ҳақида ёзган.

«Бизга тинчлик керак», — дейди Ирина Ҳакамада Instagram’даги саҳифасида.

Валерий Меладзе

Украинанинг дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга эга хонандаси Валерий Меладзе ўз постида содир бўлиши мумкин бўлмаган воқеалар содир бўлганини, икки томондан ҳам музокарага келишини, одамлар ўлмаслигини ва урушни тўхтатиш кераклигини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Valery Meladze (@meladzevalerian)


«Бугун ҳеч қачон содир бўлиши мумкин бўлмаган ва керак бўлмаган ишлар содир бўлди. Тарихнинг ўзи ҳукм чиқаради ва барчасини ўз ўрнига қўяди. Мен бугун сизлардан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва музокаралар бошлашни илтимос қилиб сўрайман. Одамлар келишишни билишлари керак, бизга тил ва қобилиятлар мана шунинг учун берилган. Оламлар ҳалок бўлмаслиги лозим. Буларнинг барчасини тўхтатиш керак», — дейди Валерий Меладзе.

Максим Галкин

Россия эстрадасининг юлдузи Алла Пугачёванинг турмуш ўртоғи, шоумен ва актёр Максим Галкин ҳам ҳарбий ҳолатлар ҳақида ўз фикрини билдирди. У эрталаб Украинадаги қариндошлари билан боғланганини, шундан кейин ўзини бошқача ҳис этаётганини ва урушни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмаслигини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Максим Галкин (@maxgalkinru)

«Эрта тонгдан Украинадаги қариндошлар ва дўстларим билан гаплашдим. Ўзимни қандай ҳис қилаётганимни сўз билан ифодалаб бўлмайди! Қандай қилиб булар содир бўлиши мумкин. Урушни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди! Уруш йўқ бўлсин», — дейди Галкин постида.

София Ротару

Россиянинг таниқли эстрада хонандаларидан бири София Ротару Instagram’даги саҳифасига уруш бўлмасин деб куйланган мусиқасини жойлаган.

Кристина Орбакайте

Алла Пугачёванинг қизи, хонанда Кристина Орбакайте ўз постида фақат тинчлик бўлишини ва уруш йўқ бўлишини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от KRISTINA ORBAKAITE (@orbakaite_k)

«Осмонда тинчлик бўлсин, уруш йўқ бўлсин», — дейди у.

Ксения Собчак

Россиялик журналист ва актриса Ксения Собчак ҳам вазиятга ўз муносабатини билдириб Киев, Мариуполь, Одесса шаҳарларидаги жанг манзаларини кўрсатган ва Путиннинг ҳарбий операцияни бошлаганини таъкидлаган.

«Киев, Мариуполь, Одесса шаҳридаги отишмалар. Путин ҳарбий операцияни бошлади», — дейди ўз саҳифасида.