Юлдузлар

Демет Ўздемирдан Ҳанде Эрчелгача: тўйи бўлмасдан ажралиб кетган Туркиянинг машҳур жуфтликлари

Қуйида уларнинг ажралиш сабаблари ҳам келтирилади

Демет Ўздемирдан Ҳанде Эрчелгача: тўйи бўлмасдан ажралиб кетган Туркиянинг машҳур жуфтликлари

Турк кино оламида шундай юлдузлар борки, улар тўйи бўлмасдан туриб муносабатларга якун ясаган. Қуйида шу каби машҳурлар ва уларнинг ажралиш сабаби келтирилади.

Сўнгги ойларда турк шоу-бизнеси оламида ажралишлар кўп кузатилмоқда. Демет Ўздемир ва Огузҳан Коч, Иброҳим Челиккол ва Миҳре Мутлу, Мерве Болуғур ва унинг севгилиси, яқинда Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсин ўз муносабатларини якунлади. Уларнинг биринчи ажрашиш сабаби ҳасад, иккинчиси ҳис-туйғуларнинг сусайиши ва кейнги ўринда хиёнат деб топилди. Бу сабабларнинг орасидан хиёнат туфайли кўплаб машҳурлар ажралиб кетади.

Туркиялик машҳур психолог Ўғуз Сапёғлу машҳур жуфтликларнинг ажралиб кетиш сабабига муносабат билдирди. У актёрлик муҳитида ҳасад кучли бўлишини, уларниг кўпи рашк туфайли ажралиб кетишини айтди.

«Табиийки, актёрлик касбида ҳасадгўйлик бўлмаган жуфтликни топиш қийин. Мен турк юлдузларининг аксарияти рашк туфайли ажрашишади деб биламан», — дея изоҳ берди психолог Ўғуз Сапёғлу.