Янгиликлар

Жоржина Роналду унга нима совға берганини кўрсатди — фото

Футболчи Жоржинани 14 февраль муносабати билан табриклаган

Жоржина Роналду унга нима совға берганини кўрсатди — фото

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес футболчидан ва фарзандларидан қандай совға олганини кўрсатди.

Роналду 14 февраль куни муносабати билан Жоржинага атиргуллар гулдастасини, жуфтликнинг фарзандлари Матео, Эва, кенжа қизи Алана Мартина эса унга оиланинг барча аъзолари ёзилган қоғозларни совға қилган.

Аввалроқ Криштиану Роналду севгилиси Жоржинанинг туғилган куни учун Бурж Халифани ижарага олгани айтилган эди.

Криштиану Роналду севгилисининг туғилган куни учун Бурж Халифани ижарага олди — видео

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» футбол клубида ҳужумчи сифатида фаолият юритаётган футболчи Дубайда жойлашган дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа фасадини ижарага олди ва унда севгилисининг суратларини намойиш эттирди. Бинода Жоржина Родригеснинг суратлари бир неча дақиқа давомида кўриниб турган. Модель Жоржиана Родригес 28 ёшга кирди.

Ундан ташқари Криштиану Роналду олти йилдан буён бирга яшайдиган севгилиси билан турмуш қуриши ҳақидги хабарга ойдинлик киритилган эди.

Ҳозирда 36 ёшда бўлган португалиялик футболчи модель Жоржина никоҳ тўйини режалаштираётганини, буни амалга оширишига ишончи комил эканини, аммо аниқ вақтни айтолмаслигини маълум қилди.

«Мен унга ҳар доим айтаман. Ҳаётимизда ҳали бошқа кўплаб ҳолатлар бор. У доим тушунади. Балки бир йилдан, олти ойдан ёки бир ойдан кейиндир. Тўй бўлишига 1000 фоиз ишончим комил», — деди Роналду Netflix’даги «Мен Жоржинаман» ҳужжатли реалити-шоусида.

Маълумот учун, Жоржина ва Роналду 2016 йилдан буён яхши муносабатда ва уларнинг Алана Мартин исмли қизи бор. Роналдунинг бундан ташқари уч нафар фарзанди бор. Кичик Криштиану, Эва ва Матео. Жуфтлик 2021 йил охирида эгизак фарзанд кутаётганликларини эълон қилди.

Шу билан бирга Криштиану Роналдунинг севгилиси ўзи ҳақида яратилган сериалда бош рольни ўйнагани ҳақида айтилган эди.

«Netflix» Испаниянинг машҳур модели, футболчи Криштиану Роналдонинг севгилиси, соҳаси бўйича кўплаб халқаро мукофотларнинг соҳибаси Жоржина Родригеснинг ҳаёти ва касбий фаолияти акс этган «Мен Жоржинаман» номли сериални суратга олди ва ушбу сериалда унинг ўзи бош ролни ижро этган. Ҳозирда сериалнинг фақат трейлери намойиш этилган ва унинг тўлиқ қисмлари 2022 йилнинг 27 январидан бошлаб экранларда намойиш этилиб, сотувга чиқарилади.

Маълумотларга қараганда, Жоржина Родригес Криштиану Роналду билан 2016 йилдан буён бирга яшайди, бироқ ҳали расман турмуш қурмаган. Жуфтликнинг биринчи фарзанди 2017 йилда дунёга келган. Айни вақтда Алан исмли бир қизни тарбия қилаётган Криштиану Роналдо ва Жоржина Родригес 2022 йилнинг ёзида эгизак фарзандларнинг ота-онаси бўлишини маълум қилган.