Янгиликлар

Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова вафот этди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди

Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова 2 февраль куни 85 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. Вилоят Оқилова 1937 йилда машҳур санъаткор, рақс санъати дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Исахор Оқилов оиласида туғилган. Раққоса сифатидаги фаолияти давомида «Занг», «Ларзон», «Шодлик», «Хоразм лазгиси», «Помир рақси», «Афғонча», «Дилрабо», «Шодиёна» каби кўплаб рақсларни маҳорат билан ижро этиб, мутахассислар ва халқ эътирофига сазовор бўлган.

Вилоят Оқилова балетмейстер сифатида «Чорзарб», «Самандарий», «Бухоро тўлқини», «Тановор 2», «Сурнай лазгиси», «Мавриги» каби қатор рақсларни саҳналаштириб, ўзига хос мактаб ярата олган ижодкорлардан бири эди.