Янгиликлар

«Ворислар» ва «Самовий ишқ» сериали юлдузи Пак Шин Ҳе тўйидан фотолар эълон қилди — фото

Қуйида актрисанинг тўйдаги суратлар келтирилади

«Ворислар» ва «Самовий ишқ» сериали юлдузи Пак Шин Ҳе тўйидан фотолар эълон қилди — фото

Кореялик дунёга машҳур актриса, «Самовий ишқ» ва «Ворислар» сериали орқали танилган Пак Шин Ҳе тўйидаги фотосуратларни эълон қилди.

Пак Шин Ҳе Жанубий Кореянинг таниқли актёрларидан бири Чҳве Те Жун билан турмуш қурди. Улар 4 йил мобайнида яхши муносабатда бўлган. Жуфтлик тўйида тушган фотосуратларни мухлислари учун намойиш этган.

Маъумот учун актриса 1990 йилда Жанубий Кореяда туғилган. У илк ролини 13 ёшида ижро этган. Пак Шин Ҳе актрисаликдан ташқари мусиқа айтиш билан шуғулланади. Фаолияти давомида 30 га яқин кинокартинада суратга тушган Пак Шин Ҳе «Ворислар», «Самовий ишқ» сериалларида ва «Ака», «Қўнғироқ», «Тирик» кинофильмларидаги роли орқали дунёнинг кўп мамлакатарида машҳурликка эришган.