Янгиликлар

Дилноза Кубаева Рихситилла Абдуллаев билан муносабати қандайлигини айтди

«Ўз ишининг устаси», — дейди у

Дилноза Кубаева Рихситилла Абдуллаев билан муносабати қандайлигини айтди

Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева Рихситилла Абдуллаев билан муносабати қандайлигини айтди.

Дилноза Кубаева актёр, бошловчи Рихситилла Абдуллаевни катта акасидек кўришини айтди. Актрисанинг сўзларига кўра, у профессионал актёр, дид-фаросатли, маданиятли инсон.

«Рихситилла акам профессионал актёр, дид-фаросатли ижодкор. Жудаям маданиятли, олижаноб. Ўз ишининг устаси. Бир-биримизга доим ёрдам берамиз. Ҳеч қачон ‘Сен мана шу сўзни айтмадингку, бу ерда мана бунақа дейишинг керак эди’, демайди. Тушуниб, қўллаб-қувватлайди. Тадбирларда, хизматларда ҳам ҳамиша аёл шерикларини тушуниб, эҳтиёт қилиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Рихситилла акам мен учун акамдан катта акам, ҳам устозим. Умри узоқ бўлсин. Оилавий ўртоқмиз»,— дейди Дилноза Кубаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рихситилла Абдуллаева Дилноза Кубаева билан ишлаш у учун эканини айтганди. Бироқ режиссёрлар уларни ажратиб қўяди. Актёрнга эса бу ёқмайди ва актрисани рашк қилади.