Янгиликлар

Лола фарзандлари ва собиқ эрининг муносабати қандайлигини айтди

Бу ҳақда ундан мухлиси сўраган

Лола фарзандлари ва собиқ эрининг муносабати қандайлигини айтди

Ҳозирда Москвада яшаётган хонанда Лола Йўлдошева фарзандлари ва собиқ эрининг муносабати қандайлигини айтди.

Хонанда саҳифасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан фарзандлари ҳақиқий отаси билан қандай муносабатда эканини сўраган. У эса муносабати яхшилигини, таътил вақтда кўришиб туришини таъкидлаган.

«Албатта. Болалар таътилда Тошкентга келади ва отаси ҳамда бувиси билан бирга бўлади. Улар ҳақиқий отасини жуда қаттиқ яхши кўради. Мен ҳеч қачон уларнинг муносабатига қарши бўлмаганман. Аксинча ўртадаги ҳурматни сақлаб қолиш учун ҳаракат қиламан», дейди хонанда.