Янгиликлар

Ван Дамм кино оламни тарк этгани ростми?

У сўнгги 30 йилда суратга олиш ишлари туфайли меҳмонхоналарда тунаган

Ван Дамм кино оламни тарк этгани ростми?

Голливуд юлдузи, миллионлаб мухлисларга эга актёр Жан-Клод Ван Дамм кино оламни тарк этгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Сўнгги йилларда кинода кам кўриниш берган Жан-Клод Ван Даммнинг кино оламни тарк этгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Янги фильмдаги иштирокидан сўнг актёр бу ҳолатга ўз муносабатини билдирди. Жан-Клод Ван Дамм иштирокидаги «Менинг исмим нима?» фильми актёрнинг ҳаётига бағишланган. У сўнгги 30 йил давомида суратга олиш ишлари туфайли меҳмонхоналарда тунашга мажбур бўлганини, бунга чек қўйиш вақти келганини ва шу боис санъатни тарк этиши ҳақида гапирди.

«Мен саҳнани тарк этмоқчи эдим, лекин карьерамни кўриб чиқишим билан… Кино оламдa карьерам пасаймоқда, кейинги фильмимнинг премьерасидан кейин хурсанд эмасман, чунки унда сўнгги 30 йил давомида меҳмонхоналарда яшашим билан боғлиқ воқеалар бор», — дейди актёр.

Маълумот учун Жан-Клод Ван Дамм 1960 йилда Бельгияда туғилган. Фаолияти давомида 50 дан ортиқ кинофильмда суратга тушган актёр 4 марта турмуш қурган. Унинг ижросидаги «Киборг», «Кикбоксёр», «Қонли спорт», «Икки томонлама зарба» каби кинофильмлар мухлисларнинг қалбидан жой олган.