Янгиликлар

Қутидан чиққан Дурдона, саҳнани портлатган мухлис: Имроннинг илк концерти қандай ўтди?

«Shoubiz.uz» мазкур концертдан эксклюзив лавҳа тайёрлади

Қутидан чиққан Дурдона, саҳнани портлатган мухлис: Имроннинг илк концерти қандай ўтди?

Хонанда Имрон 13-14 февраль кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида илк яккахон концерт дастурини ўтказди. «Shoubiz.uz» мазкур концертдан эксклюзив лавҳа тайёрлади.

Унинг мазкур концерт дастури «Ёмон қиз» деб номланган бўлиб, 20 та қўшиқдан ташкил топди. Концертда аксарият қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилди. Лекин хонандани танилишига сабаб бўлган «Ёмон қиз» қўшиғи жонли ижрода куйланди. Концерт мана шу қўшиқ билан бошланди.

Дастур Шукурулло Исроилов томонидан олиб борилди. Унга бир қанча санъаткорлар меҳмон сифатида иштирок этди. Хусусан Малика Равшанова, Юлдуз Турдиева, Эркин Комилов, Саида Раметова, Азиз Раметов, Теша Мўминов каби бир қанча машҳурлар хонандани қўллаб-қувватлаш учун дастурга ташриф буюрган.

Бундан ташқари, концертда Дурдона Қурбонова совға қутиси ичидан чиққан. Шундан сўнг у саҳнада барча ютуқларига сабабчи бўлган инсон онасига гул ҳадя этган.

Шунингдек, дастур давомида қизиқарли ўйин ҳам ташкил қилинган. Хонанданинг энг ашаддий 6 мухлиси саҳнага чақирилиб, қўшиқ куйлаттирилган. Улар орасида Озодбек Назарбековнинг шогирди ҳам бўлган ва у саҳнани «портлатган».

Маълумот учун, хонанда Имрон 1990 йилнинг 5 май санасида Бухоро вилоятида таваллуд топган. Ижодий фаолиятини 2008 йилда бошлаган. 2008-2013 йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясининг эстрада санъати бўлимида таҳсил олган. Шу кунгача 40 га яқин муаллифлик қўшиқларини яратган.