Янгиликлар

Ҳуснора Шодиева отасининг миллати ҳиндлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

«Ҳамма шундай деб ўйлайди», — дейди у

Ҳуснора Шодиева отасининг миллати ҳиндлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Телебошловчи, хонанда, актриса Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида отасининг миллати ҳинд экани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Ҳуснора отасининг миллати ҳинд эмас, ўзбек эканини таъкидлади. Унинг исми Мансур. Телебошловчи отаси қорачароқ бўлгани учун кўпчилик шундай деб ўйлашини айтди.

«Йўқ, у ҳиндмас ўзбек. Исми Мансур. Фақат қорачадан келган. Шунинг учун ҳамма ҳинд ёки Покистонлик деб ўйлайди», — дейди у.

Маълумот учун, Ҳуснора Шодиева телебошловчиликдан ташқари хонанда ҳам ҳисобланади. У муаллифлиги асосида бир неча қўшиқ премьера қилган. Лекин телебошловчининг шахсий ҳаётида йўқотишлар бўлган. Хусусан, эри билан ажрашган. Ҳозирда Салим исмли ўғли билан бирга яшайди. Сўнгги вақтда унинг турмушга чиқаётгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Хонанда буларнинг барчаси ёлъгон эканини айтиб, турмушга чиқмаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ҳуснора 24 ноябрь куни янги машина сотиб олганини маълум қилганди. Телебошловчи нархи 400 миллион сўм бўлган «Chevrolet Equinox» сотиб олган.

Хонанда 15 январь куни коронавирусга чалинганини маълум қилди, шунингдек, барчани эҳтиёт бўлишга чақирди.