Янгиликлар

Улуғбек Қодиров фильмдаги роли сабаб 25 кг озишга мажбур бўлди — видео

Бу ҳақда актёрнинг админстратори Shoubiz.uz’га маълум қилди

Улуғбек Қодиров фильмдаги роли сабаб 25 кг озишга мажбур бўлди — видео

Актёр Улуғбек Қодиров ўзбек киносига қайтгач, тарихий фильмда суратга тушаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг админстратори «Shoubiz.uz»га маълум қилди.

У «Осиё арслони. Казбек» фильмида суратга тушган. Ушбу кино Муҳаммад Али Искандаров режиссёрлигида суратга олинмоқда. Унинг суратга олиш ишлари Фарғонада бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, унда Умид Искандаров ҳам роль ижро этган. Фильм уруш йилларини ўз ичига олган. Улуғбек Қодиров унда бош роль Казбек лақаби билан танилган Мамадали Топиволдиевни гавдалантирган. Фильм бюджети — 2 млн АҚШ доллари. Улуғбек ушбу кинодаги образи учун 25 килограмга озишига тўғри келган.

Узоқ вақтлик танаффусдан сўнг Улуғбек Қодиров кинога қайтгани маълум бўлганди. Улуғбек Қодиров бу ҳақда саҳифасида маълум қилди. Актёрнинг сўзларига кўра, у янги сериалда суратга тушмоқда. Сериал продюсери Руслан Мирзаев ҳисобланади. Улуғбек Қодиров мазкур сериал суратга олиш жараёнидан сурат эълон қилди.

«Ассалому алайкум азиз дўстлар кириб келган Рамазан ойи муборак бўлсин. Узоқ танаффусдан сўнг продюссер Руслан Мирзаев билан янги сериал устида иш бошладик. Умид қиламанки, бу сериал сизларга манзур бўлади», дейди актёр.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @_ulugbekkadirov_

Шунингдек, у Ситора Олимжонова билан бирга роль ижро этган. Улар Руслан Мирзаев продюсерлигидаги «Юр муҳаббат» сериалида биргаликда суратга тушмоқда. Актриса Улуғбек Қодиров билан суҳбатидан кичик лавҳани жойлаган.

«Бугун озгина кадр орти билан бўлишамиз», — дейди актриса.


Аввалроқ Улуғбек Қодиров Америкада яшаётгани маълум бўлганди. Бу ҳақда актёрнинг админстратори Умид Зокиров хабар берганди. Актёр анча пайтдан бери кино ва сериалларда роль ижро этмаётган эди. У ўзбек шоу-бизнесидаги «энг қиммат» актёрлар рейтинггига ҳам у киритилмаганди.

Актёр янги сериалга Ўзбекистондаги энг юқори гонорар эвазига тушаётгани ҳам маълум бўлганди. Бу ҳақда «Shoubiz.uz» манбаси маълум қилди. Унга кўра актёр «Юр муҳаббат» сериалида юқори гонорар эвазига тушмоқда. Бироқ аниқ сумма айтилмаган. Актёр ушбу сериалда бош рол Умарни гавдалантиради. Унинг севгилиси ролини эса актриса Ситора Олимжонова ўйнаган.

«Юр муҳаббат» сериали драма жанрида бўлиб, бир мавсумида 50 та қисм бор. Уларнинг давомийлиги 35-45 дақиқани ташкил қилади. Сериал продюсери Руслан Мирзаев, режиссёр Шуҳрат Саломов. Улуғбек Қодиров ва Ситора Олимжоновадан ташқари, Гавҳар Зокирова, Шуҳрат Умаров, Азиза Ҳалилова, Рихситилла Абдуллаев ва Карен Гафуржановлар ҳам сериалда роль ижро этган.