Медиа

Улуғбек Қодиров Ситора Олимжонова билан бирга роль ижро этди — видео

Улар «Юр муҳаббат» сериалида суратга тушмоқда

Улуғбек Қодиров Ситора Олимжонова билан бирга роль ижро этди — видео

Актриса Ситора Олимжонова Instagram саҳифасига актёр Улуғбек Қодиров билан роль ижро этаётгани акс этган видеони жойлади.

Улар Руслан Мирзаев продюсерлигидаги «Юр муҳаббат» сериалида биргаликда суратга тушмоқда. Актриса Улуғбек Қодиров билан суҳбатидан кичик лавҳани жойлаган.

«Бугун озгина кадр орти билан бўлишамиз», — дейди актриса.


Аввалроқ Улуғбек Қодиров Америкада яшаётгани маълум бўлганди. Бу ҳақда актёрнинг админстратори Умид Зокиров хабар берганди. Актёр анча пайтдан бери кино ва сериалларда роль ижро этмаётган эди. У ўзбек шоу-бизнесидаги «энг қиммат» актёрлар рейтинггига ҳам у киритилмаганди.

Шунингдек, Улуғбек Қодиров 2 апрель куни Ўзбекистога қайтиб, янги сериалда суратга тушишни бошлаганини маълум қилганди. Актёрнинг сўзларига кўра, у янги сериалда суратга тушмоқда. Сериал продюсери Руслан Мирзаев ҳисобланади. Улуғбек Қодиров мазкур сериал суратга олиш жараёнидан сурат эълон қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @_ulugbekkadirov_