Улуғбек Қодиров узоқ вақтли танаффусдан сўнг кинога қайтди
У янги сериалда суратга тушмоқда

Актёр Улуғбек Қодиров узоқ муддатли танаффусдан сўнг ижодга қайтганини маълум қилди.
Улуғбек Қодиров бу ҳақда саҳифасида маълум қилди. Актёрнинг сўзларига кўра, у янги сериалда суратга тушмоқда. Сериал продюсери Руслан Мирзаев ҳисобланади. Улуғбек Қодиров мазкур сериал суратга олиш жараёнидан сурат эълон қилди.
«Ассалому алайкум азиз дўстлар кириб келган Рамазан ойи муборак бўлсин. Узоқ танаффусдан сўнг продюссер Руслан Мирзаев билан янги сериал устида иш бошладик. Умид қиламанки, бу сериал сизларга манзур бўлади», дейди актёр.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Актёр сўнгги йилларда ҳеч қандай ўзбек киносида роль ижро этмади. У экранларда янги роллар билан кўриниш бермади. Шунингдек, ўзбек шоу-бизнесидаги «энг қиммат» актёрлар рейтинггига ҳам у киритилмаган.