Янгиликлар

«Турмуш қуриш». Ситора Фармонова келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди

Актриса 5 та режасини маълум қилган

«Турмуш қуриш». Ситора Фармонова келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди

Бошловчи, актриса, хонанда Ситора Фармонова Instagram саҳифасида келажакдаги режалари қандай эканини айтди.

Актриса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначиларининг 5 та саволига жавоб берди. Улардан бири келажакдаги режалари ҳақида сўраган. Ситора Фармонова 5 та режасини санаб берган.

«1. Ота-онамни Умра ва Ҳаж сафарига ўзим олиб бориш
2. Янги уйимга кўчиб кириб, укамни уйлантириш
3. Турмуш қуриб, фарзанд кўриш
4. Қурилиш бизнеси билан шуғулланиш
5. Ер шарини айланиб саёҳат қилиш Худо хоҳласа. Аллоҳ барча ниятларимга етказсин», — дейди у.

Ситора Фармонова от минишни яхши кўради. У Instagram саҳифасида от спорти билан шуғулланган видеоларни қўйиб боради.


Аввалроқ актриса обуначиларига самарали озиш усулини ўргатганди.