Янгиликлар

«Тез бер». Халимахоним кўчада учратиб қолган мухлисларидан пул талаб қилди — видео

Актриса уларга қўшиқ куйлаб берган

«Тез бер». Халимахоним кўчада учратиб қолган мухлисларидан пул талаб қилди — видео

Қизиқчи, актриса, хонанда Халима Ибрагимова Instagram саҳифасига кўчада учратиб қолган мухлисларидан пул талаб қилгани акс этган видео жойлади.

Халима Ибрагимова машинасида кетаётганда, 3 нафар мухлисини кўриб қолган. Аввал улар хонандага қўшиғидан парча куйлаб берган. Кейин эса актриса «Ҳалима» қўшиғини куйлаб берди ва 3 нафар мухлисидан 11 минг сўм пул олди. Халимахоним санъаткорларга пул бериш кераклигини айтиб, улардан пул олиш қийинлигини таъкидлади.

«Шуни айтиб берсам менга 1-2 сўм берасизми? Сизлардан ҳам пул чиқсин. Санъаткорларга пул беради. Биздан пул олиш жуда қийин. Бўла қол. Тез бер. Сизлардан пул чиқади. Ҳамманг пишиқсан. Қандай қўшиқ айтиб берай? ‘Captiva олиб бераман’ни айтиб берайми? Ҳозир тўй мавсуми эмас. Шундай пайтлар соққани қиляпмиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халима Ибрагимова Мирзабек Холмедовнинг 60 йиллик юбилейи тадбирида устозига атаб қўшиқ куйлаганди.

Шунингдек, акриса электромобил сотиб олганди. Аввалроқ эса у «Chevrolet Tracker» машинасини сотмоқчи эканини маълум қилганди.