Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова Шириннинг қизига Дубайдан совға олиб келди — видео

«Бундан бола кўп нарса ўрганади», — дейди Ширин

Шаҳзода Муҳаммедова Шириннинг қизига Дубайдан совға олиб келди — видео

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Дубайдан «Фарҳод ва Ширин» жамоаси аъзоси Шириннинг қизига совға олиб келди.

Ширин ўзининг саҳифасида мазкур совға нима эканини кўрсатган ва актрисага миннатдорлик билдирган. Шунингдек, совға қизига кўп нарсани ўрганишда ёрдам беришини айтиб ўтган.

«Шахзода холаси, катта раҳмат. Бу Ясмин қизимга. Ранглари ҳам жуда зўр экан. Ичида жуда кўп дастурлари бор. Бола кўп нарсани ўрганади бундан», — дейди Ширин.

Маълумот учун, хонанда Ширин ўзининг «Итоат» деб номланган қўшиғи билан танилган хонанда Нодир Зоировга турмушга чиққан. Ширин 16 июль куни қиз фарзандни дунёга келтирган. Бу ҳақда биринчи бўлиб хонанда Малика Равшанова маълум қилган. Лекин у шу кунга қадар қизини ижтимоий тармоқларда кўрсатмаган.