Янгиликлар

Шаҳзод Муродов умрида илк бор операция бўлди — фото

Хонанданинг постига Дилниёз Ғаффоров ҳам изоҳ ёзган

Шаҳзод Муродов умрида илк бор операция бўлди — фото

Хонанда Шаҳзод Муродов Instagram саҳифасида илк бор жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганини маълум қилди.

Шаҳзод Муродов кўз нурини жойига келтириш учун операция қилдирган. Хонанда 10 кун олдин жарроҳлик амалиётидан ўтган ва унинг натижасини сезган. У энди кўзойнаксиз юришини таъкидлади.

«Умримда биринчи бор операция бўлдим. Аллоҳга шукур жудаям яхши бўлди. Кўзимдаги камчиликни тўғирлаб беришди. Шу инсонларга катта раҳмат қўллари дард кўрмасин. Кўзойнак тақишдан қутилдим, кўз нурим ўз жойига тушди.
Ўн кун олдин бўлган эди бу воқеа. Кўзим яхшилигига ишонч ҳосил қилгач, шу постни қўйишга жазм қилдим. Ҳеч ким касал бўлмасин», — деб ёзади Шаҳзод Муродов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от +99899.845-01-00 (@shahzodmurodov_)

Шунингдек, хонанда, актёр Дилниёз Ғаффоров ҳамкасбининг пости остида изоҳ қолдирган. У Шаҳзод Муродов энди қизларга камроқ қараши кераклигини таъккидлаган.

«Энди телефонга ва қизларга камроқ қара. Бўлмаса яна қайталаниши мумкин. Ҳазил. Доимо соғ бўл», — деб ёзади Дилниёз Ғаффоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Жуманиёзова, Зуҳра Солиева, Рухшона ҳамда Шаҳноза Отабоева чиройли қоматга эришиш учун қорин қисмини операция қилдирганди. Актриса Азиза Ёқубованинг ҳам онаси юролмай қолгани учун операция қилинганди.

Шу билан бирга, қизиқчи Аваз Охун ҳам овоз жаранглашига ёрдам берадиган аъзолари ҳамда бурун қисмини операция қилдирганди ҳақида гапириб берганди. Унинг жарроҳлик амалиёти 2 ярим соат давом этган.

Шунингдек, актриса Раъно Шодиева жигаридаги муаммо сабаб 11 соатлик операция қилинганини маълум қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)