Янгиликлар

Шаҳло Зоирова эри 8 мартга нима совға қилганини кўрсатди — видео

«Бахтдан йиқилиб тушаман», — дейди актриса

Шаҳло Зоирова эри 8 мартга нима совға қилганини кўрсатди — видео

«Браво» жамоаси аъзоси, телебошловчи, актриса Шаҳло Зоирова 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан эри қандя совға берганини кўрсатди.

Шаҳло Зоирова 8 март куни оилавий байрам нишонлаган. У икки ўғли билан биргаликда қизига ўз совғаларини топширган. Шундан сўнг эри унга тайёрлаган сюрпризни кўрсатган. Актриса атиргуллар сочилган зиналар олдида суратга тушган ва «бахтдан йиқилиб тушаман ҳозир», дея изоҳ қолдирган.

Бундан ташқари, эри унга берган ҳадяни ҳам кўрсатган. Турмуш ўртоғи унга атиргул ўрами ва боғич ўралган қоғоз совға қилган.

«Бугун адажонисидан байрам совғасини олдим, лекин нималигини ҳозир эмас, кейин билиб оласиз», — дея ёзиб қолдирган Шаҳло Зоирова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раққоса, актриса Паризода 8 март муносабати билан ансамблидаги қизларига совға бергани хабар қилинганди.

Паризода гул дўкондан ансамблидаги қизлар учун лолалар сотиб олган. Ишдан олдин уларни табриклаган. Шунингдек, гулни бераётган пайтда барчасига таъриф айтиб, сўнг топширган. Қизлари эса бундан жуда хурсанд бўлган.

Шунингдек, Асал Шодиева 8 март — Халқаро хотин-қизлари байрами муносабати билан 80 ёшли бобосидан олган совғасини кўрсатган эди.

Асал Шодиева бобосидан гул олган. Унинг сўзларига кўра, ҳар йили бобоси эрта тонгдан барча аёлларни байрам билан табриклаб, қиммат гулларни совға қилади.

«Бобомдан биринчи бўлиб совға олдим байрамга. Ҳар йили эрта тонгдан у оиламиздаги барча аёлни гул билан табриклайди. Бугун уйимизда гуллар жуда кўп, улар эса жуда қиммат», — дейди актриса.