Янгиликлар

«Санъатни йиғиштирдим». Эри билан ажрашган Хонзода яна турмушга чиқмоқда — фото

У эркак жуда рашкчи эканини таъкидлаган

«Санъатни йиғиштирдим». Эри билан ажрашган Хонзода яна турмушга чиқмоқда — фото

Инстаблогер Хонзода эри билан ажрашганидан сўнг яна турмушга чиқаётганини маълум қилди.

Хонзоданинг сўзларига кўра, унга совчи келган. Эркак унга ёққан. Шу сабабли ҳам санъатни йиғиштираётганини, кўпчиликни блок қилаётганини таъкидлаган. Шунингдек, бу пиар эмаслигини, ҳақиқатдан ҳам янги оила қураётганини айтган.

«Шу десангиз менга совчи келди. Санъатдаги дўстларим, ҳаммасини йиғиштирдим. Менга телефон қилманг, айниқса, болалар, рухсат йўқ. Иш бўйича фақат админга қилинг. Кимни блок қилаётган бўлсам, тўғри тушунинг. Яхши эркакка ўхшаяпти. Жуда рашкчи инсон. Шунга ҳеч қандай съёмка олмаяпман. Кунига нечта съёмка бекор бўлди. Менга оила биринчи ўринда», — дейди инстаблогер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонзода эри билан ажрашмаганини айтганди. Блогер ўзининг саҳифасида улар бирга тушган видеони жойлаган ва миш-мишларга аниқлик киритган. Шунингдек, эри билан тушган расм ва видеоларни нега олиб ташлаганига изоҳ берган.

Лекин унинг эри эса ўз саҳифасида ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилганини, лекин фойдаси бўлмаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, ҳозирда бошқа қиз билан учрашаётганини, яна уйланишини қайд этган.