Янгиликлар

Саида Раметова тўй куни келинига нима деганини айтди

Актриса келинига рақс тушишга ўзи рухсат берган

Саида Раметова тўй куни келинига нима деганини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова «Оmon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида ўғли Азиз Раметовнинг тўйида келинига нима деганини айтди.

Актриса тўй жуда чиройли ўтганини таъкидлади. Шунингдек, ўзи ҳам бошқалар қистови билан келинсалом айтганини қайд этиб, келинига қандай гап айтганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб келинларга шу гапларни айтган.

«Қизлар билан келинсаломни бошлаганимдан кейин менга ҳам икки оғиз айтасиз, дейишди. Икки қатор айтдимда кейин охирида ҳамма келинларга айтадиган гапларим бор, келинимга ҳам айтиб олдим. Охирида чин хонадонинггиз муборак бўлсин, ўша ерда қўшақариб, тош бўлиб қотинг дедим. Кечқурунги тўйимиз ҳам жуда чиройли ўтди. Ҳатто ўзим ўйнашига рухсат бердим», — дейди Саида Раметова.

Актёр 15 февраль куни турмуш ўртоғининг келин кўйлакдаги видеосини эълон қилганди. Азиз Раметов бу ҳеч қандай клип ёки кино суратга олиш жараёни эмаслигини таъкидлаб, ФҲДЁдан ўтгани кетаётганини айтганди. 16 февраль куни хонанданинг ўзидан 5 ёш кичик, қизга уйланаётгани маълум бўлганди. Актёр «Бахтлимиз» кўрсатуви орқали уларнинг мазкур бахтли кунидан лавҳалар берилишини айтган ва тўй ҳам шу кўрсатувда ёритилишини таъкидлаган.

Саида Раметованинг ўғли Азиз Раметов 3 март куни уйланди. Актёр ўзидан 5 ёш кичик қизга уйланди. Уларнинг тўйи Тошкентдаги энг машҳур ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Унга барча юлдузлар: хонанда, актёр, актриса, телебошловчи, қизиқчилар ташриф буюрди. Дастлаб тўйхонага Азиз Раметов бир ўзи келган. Бир оз вақтдан сўнг рафиқаси келинлик либосида бошқа машинада келган.

Саида Раметованинг келини шу кунга қадар фақат юзидаги безак билан кўриниш берган. Шаҳло «Бахтлимиз» кўрсатувига берган интервьюсида ундан юзини кўрсатиш сўралган. У эса албатта кўрсатишини, безак шунчаки тўйига ҳавас қилиб, ўзи тайёрлагани учун ҳам тақиб юрганини айтган ва безагини олиб ташлаган.

Шунингдек, Азиз Раметовнинг рафиқаси у билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди.

Шаҳло Умаровaнинг сўзларига кўра, уларнинг танишувига Инстаграм сабаб бўлган. Дастлаб у актёрга ёзган. Улар реклама масаласи юзасидан суҳбатлашган.

«Танишувимиз Инстаграм орқали бўлди. Ёзишдик, гаплашдик мени соҳам бўйича. Кейин кўришганда, ойиларини номи билан бренд маҳсулот чиқаришини айтдилар. Бирга ишладик, характерлари, инсонийлиги, уларда жуда ҳам меҳрибончилик кучли, самимийлар. Шуларни ҳурмат қилиб, кўнглим тушган», – дейди Шаҳло.

Азиз Раметов 7 февраль куни Instagram саҳифасида турмуш ўртоғига бағишлаб қўшиқ куйлагани акс этган видеони жойлаганди. Азиз Раметов ижтимоий тармоққа жойлаган постига онаси Саида Раметова, Зарнигор Ғаниева ҳамда бўлажак хотинини белгилаган. Актёр Юлдуз Усмонованинг «Настарин» қўшиғини ўзгача талқинда куйлаган.