Янгиликлар

Саида Раметова эгизак набирали бўлди — видео

Унинг катта келини эгизакларни дунёга келтирган

Саида Раметова эгизак набирали бўлди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова 13 март куни эгизак набирали бўлди.

Бу ҳақда актрисанинг ўғли Азиз Раметов хабар берди. Актёрнинг сўзларига кўра, акаси Улуғбек Раметовнинг рафиқаси Шоҳиста Раметова эгизак қизларни дунёга келтирган. Шунингдек, бахт келса қўшалоқ келишини таъкидлаган.

«Бизни табриклаб дуо қилиб қўясизлар. Биз бугун қўшалоқ, эгизак жиянли бўлдик. Акам яна қўшалоқ қизалоқли бўлди. Исмларини энди қўйишади. Аллоҳга шукр, бахт келса кетма-кет келади», — дейди Азиз Раметов.