Янгиликлар

Россиялик модель билан ажрашган турк актёри оммани ҳайратда қолдирди

У журналистларга ҳеч нарса ёзмаслигини cўраган

Россиялик модель билан ажрашган турк актёри оммани ҳайратда қолдирди

Туркия кино оламида ўз ўрнига эга актёр Туан Тунали ўз хатти-ҳаракатлари билан жамoатчиликни ҳайратда қолдирди.

Россиянинг дунёга машҳур модели Яна Мазанова билан муносабатларини якунлаган актёрни маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари Туркиядаги тунги клублардан бирининг чиқиш жойида ёш қиз билан учратган, шундан сўнг актёр ваҳима қилган ва бақирган. У журналистларга ҳеч нарса ёзмаслигини ва қизнинг меҳмони эканини, бу ишларга уларнинг аралашмаслигини айтган.

«Ҳар қандай ҳолатда ҳеч нарса ёзманг! Бу қиз менинг меҳмоним, у чет элдан учиб келди, аралашманг!», — дейди актёр ҳайқириб ва асабийлашиб.

Бу ҳолатдан уялган қиз эса юзини яширишга ҳаракат қилган. Журналистларнинг таъкидлашича, россиялик модел билан ажрашиш актёрга фойда келтирмаган, натижада у асабийлашган ва баъзида тажовузкорлик ҳолатларини намоён қила бошлаган. Бу унинг мухлисларини ва жамоатчиликни ҳайратда қолдирган.

Маълумот учун Туан Тунали «Юлдузли балиқ», «Эрта қуш», «Тақиқланган мева» ва бошқа машҳур сериалларда суратга тушган.