Янгиликлар

Ритик Рошаннинг бўлажак турмуш ўртоғи кимлиги маълум бўлди — фото

Ҳиндистон нашрлари актёрнинг муносабатлари жиддий экани ҳақида ёзган

Ритик Рошаннинг бўлажак турмуш ўртоғи кимлиги маълум бўлди — фото

Болливуднинг миллионлаб мухлисларга эга актёри Ритик Рошаннинг бўлажак турмуш ўртоғи ким экани аниқ бўлди.

«Биз ёлғиз эмасмиз» кинофильмидаги ижроси орқали машҳурлкка эришган ва дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этган ҳинд актёри Ритик Рошан яқин қиз дўсти, актриса Саба билан турмуш қуриши ва уларнинг анча вақтдан буён учрашиб юргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳиндистон нашрларининг маълум қилишича, улар ҳақиқатдан ҳам турмуш қуришни режалаштирган, бироқ иккаласи ҳали бу миш-мишларга муносабат билдирмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nair on Fire (@naironfireindia)

«Pитик Саба учун жуда жиддий ва у муносабатларини мустаҳкамлашни хоҳлайди. У Саба билан турмуш қуришни режалаштирмоқда», — дейилади нашрдаги хабарда.

Жуфтлик Ҳиндистоннинг Керала ошхонасида бирга тушлик қилган ва Инстаграм саҳифасида биргаликда тушган суратларини жойлаган, хизматчилар ҳам уларга хизмат қилганини айтган. Бунинг яна бир исботи Ритикнинг амакиси, актёр Ражеш Рошан ҳам Instagram’да оилавий тушган фотосуратни жойлаштирган ва унда ҳам актриса Сабани кўриш мумкин. Актёр муносабатларини оммавий ахборот воситалари томонидан талқин этилишини истамайди ва сир сақлашни хоҳлайди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rajesh Roshan (@rajeshroshan24)


Маълумот учун Ритик Рошан 1974 йилда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. У актёрликдан ташқари рақс билан ҳам шуғулланади. Актёрнинг биринчи турмуш ўртоғи Сьюзан Кҳан билан 2000 йилда турмуш қурган ва 2014 йилда айрим сабабларга кўра ажрашган. Ритик Рошаннинг бу турмуш ўртоғидан икки нафар фарзанди бор. У фаолияти давомида «Биз ёлғиз эмасмиз», «Крриш», «Уруш», «Дўст бўлиб қоламизми?», «Жодҳа ва Акбар» каби фильмларда суратга тушган.