Кино

«Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильми қандай суратга олинган? — видео

Фильм ўйлангандан рекорд даражада кўп фойда келтирган

«Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильми қандай суратга олинган? — видео

Йилнинг энг дарoмадли лойиҳаларидан бирига айланган «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильмининг суратга олиш жараёнларидаги видеотасвирлар намойиш этилди.

Фильмнинг асосий суратга олиш ишлари Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган. Унинг аксарият кадрлари очиқ табиатда эмас, махсус павильонларда суратга олинган. Янги қисмдаги мураккаб саҳнавий жараёнлар компьютер графикаси асосида яратилган. Масалан, унда Нью-Йоркни қор қоплаган саҳналар ва машиналарнинг ҳалокати билан акс этган кадрлар бор, буларнинг барчаси махсус технaлогиялар бажарган график ишлардир.

Жуда кўп машаққатлар билан суратга олинган кинофильм тахминий фойда миқдоридан анча катта даромад олиб келди. Фильм 2021 йилнинг 22 декабригача умумий 750 миллион доллар миқдорида фойда келтирган ва йилнинг энг кассабоп фильмига айланган. Унда бош рольни Голливуднинг таниқли ва ёш актёри Том Ҳолланд ижро этган.

Аввалроқ дунё мамлакатлари бўйлаб «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильмидан тушган даромад миқдори маълум қилингани ҳақида хабар берилган эди.