Янгиликлар

Президент Раъно Шодиевани орден билан мукофотлади

У «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланган

Президент Раъно Шодиевани орден билан мукофотлади

Актриса Раъно Шодиева Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан орден билан мукофотланди.

Раъно Шодиева актрисаликдан ташқари збекистон ёшлар иттифоқининг Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази директори ҳисобланади. У «8 Март – Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги Президент фармонига асосан I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган.

Актриса 22 февраль куни Instagram саҳифасига пост жойлаганди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимига миннатдорчилик билдиргани акс этган. Раъно Шодиеванинг сўзларига кўра актрисанинг Туркияда даволанишига Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдам берган.