Янгиликлар

Паризода тўнғич қизи Эъзоза нега бувисиникига қочиб кетганини маълум қилди

Раққоса кичик қизи жуда шўх эканини таъкидлаган

Паризода тўнғич қизи Эъзоза нега бувисиникига қочиб кетганини маълум қилди

Раққоса Паризода тўнғич қизи Эъзоза нима сабабдан бувисиникига қочиб кетганини маълум қилди.

Паризоданинг сўзларига кўра, таътил бўлгани учун икки қизи ҳам уйда бўлиб қолган. Кенжа қизи Саъдия жуда шўх қиз. Шу сабабли ҳам опаси Эъзозани кўп йиғлатади. Эъзозанинг қочиб кетишига ҳам шу сабаб бўлган.

«Таътил бўлгани сабабли Саъдия билан бирга уйда бўлиб қолишди. Саъдия жуда ҳам шўх, опасини йиғлатади, қийнайди, нарсаларига чизиб ташлайди. Ростини айтсам, Саъдиянинг қийноқларидан Эъзоза бувисиникига қочиб кетди», — дейди Паризода.

Паризода Алишер Файзнинг 14-19 декабрь кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастурида чиқиш қилган эди. Бунгача улар бир неча йилдан бери ижодда ўзаро танаффус қилган. Ўша концертда Алишер Файз бундан кейин ижодий ҳамкорлик давомли бўлишини айтганди.

Шунингдек, раққода 28 декабрь куни тўнғич қизи Эъзозанинг таваллуд айёмини нишонлаганди. Унинг қизи 2021 йилда 10 ёшга тўлди. Бундан ташқари, Паризода 8 январь куни илк бор ўғли Абдулқодир 1 ёшга тўлганда унинг юзини кўрсатди.

Бундан ташқари, раққоса ҳомиладорлик пайтида ҳам рақсни тарк этмагани ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, ҳомиласи 7-8 ойлик пайтда ҳам саҳнани тарк этмаган. Ўша пайти кенг кўйлаклар кийиб рақсни ижро этган. Паризода Янги йил байрамидан 20 кун ўтиб ўғли Абдуқодирни дунёга келтирганини таъкидлаган.