Янгиликлар

Озод Ҳуррамов ва Азоданинг тўйи қачонлиги маълум бўлди — видео

Бу ҳақда Азода маълум қилди

Озод Ҳуррамов ва Азоданинг тўйи қачонлиги маълум бўлди — видео

Инстаблогер, тиктокер Азода ўз дўсти Озод Ҳуррамовга турмушга чиқаётганини тасдиқлади.

Азода ўз саҳифасида жонли эфир қилган. Эфир давомида кузатувчилари томонидан унга турли саволлар берилган. Хусусан, Озод Ҳуррамов билан муносабатлари пиар ёки ҳақиқийлиги ҳақида сўралган. Азода у билан унаштирилгани ва уларнинг тўйи ҳақиқатан ҳам бўлишини таъкидлаган. Блогернинг сўзларига кўра, тўй 2 апрель куни бўлади. Шунингдек, у ҳозирда дўстига сизлаб мурожаат қилаётганини қайд этди ва у ҳам Ҳуррамова фамилиясига ўтишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Озод Ҳуррамов ўзининг яқин дўсти Азода билан турмуш қураётганига ишора қилганди.

Озод Ҳуррамов 25 март, жума куни машинада оқ кўйлак кийган қизнинг қўлидан тутиб тургани акс этган фотони жойлаган. Унинг дўсти Азода ҳам худди шу фотони жойлаган. У, шунингдек, гўзаллик салонида тушган суратини ҳам жойлаган. Лекин ҳар иккиси ҳам бунга изоҳ бермаган.

Аввалроқ инстаблогер, Бонамур тахаллуси билан ижод қилувчи Умида Абдуғаффорова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Озод Ҳуррамовни ҳақиқатдан яхши кўргани ҳақида гапирганди.

Шунингдек, тиктокер Озод Ҳуррамов ҳозирда кимни севиши ҳақидаги саволга жавоб берганди.

Блогернинг таъкидлашича, севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш. У ҳозирги кунда севган инсони уни севмаслиги, шу сабабли ҳам унга бундай севги керакмаслигини айтди.

«Севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш, ойда, йилда бир эмас. Мен севган инсон бўлиши мумкин, лекин мени севмаса нима қиламан яна қайта-қайта севиб. Ундан кўра ўзимни ҳар куни севай. Йўқ, севган инсоним йўқ», — дейди Озод Ҳуррамов.