Янгиликлар

Озод Ҳуррамов дўсти Азодага уйланаётганига ишора қилди — фото

Уларнинг иккиси ҳам бир хил фото жойлаган

Озод Ҳуррамов дўсти Азодага уйланаётганига ишора қилди — фото

Инстаблогер Озод Ҳуррамов ўзининг яқин дўсти Азода билан турмуш қураётганига ишора қилди.

Озод Ҳуррамов 25 март, жума куни машинада оқ кўйлак кийган қизнинг қўлидан тутиб тургани акс этган фотони жойлаган. Унинг дўсти Азода ҳам худди шу фотони жойлаган. У, шунингдек, гўзаллик салонида тушган суратини ҳам жойлаган. Лекин ҳар иккиси ҳам бунга изоҳ бермаган.

Аввалроқ инстаблогер, Бонамур тахаллуси билан ижод қилувчи Умида Абдуғаффорова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Озод Ҳуррамовни ҳақиқатдан яхши кўргани ҳақида гапирганди.

Шунингдек, тиктокер Озод Ҳуррамов ҳозирда кимни севиши ҳақидаги саволга жавоб берганди.

Блогернинг таъкидлашича, севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш. У ҳозирги кунда севган инсони уни севмаслиги, шу сабабли ҳам унга бундай севги керакмаслигини айтди.

«Севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш, ойда, йилда бир эмас. Мен севган инсон бўлиши мумкин, лекин мени севмаса нима қиламан яна қайта-қайта севиб. Ундан кўра ўзимни ҳар куни севай. Йўқ, севган инсоним йўқ», — дейди Озод Ҳуррамов.