Янгиликлар

Озод Ҳуррамов ҳозир кимни севиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Бу ҳақда ундан мухлислари сўраган

Озод Ҳуррамов ҳозир кимни севиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Инстаблогер, тиктокер Озод Ҳуррамов ҳозирда кимни севиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Блогернинг таъкидлашича, севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш. У ҳозирги кунда севган инсони уни севмаслиги, шу сабабли ҳам унга бундай севги керакмаслигини айтди.

«Севги бу ҳар дақиқада севишини билдириб туриш, ойда, йилда бир эмас. Мен севган инсон бўлиши мумкин, лекин мени севмаса нима қиламан яна қайта-қайта севиб. Ундан кўра ўзимни ҳар куни севай. Йўқ, севган инсоним йўқ», — дейди Озод Ҳуррамов.

Аввалроқ инстаблогер, Бонамур тахаллуси билан ижод қилувчи Умида Абдуғаффорова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Озод Ҳуррамовни ҳақиқатдан яхши кўргани ҳақида гапирганди.