Янгиликлар

Озод Ҳуррамов Туркияда ким билан дуэт куйлаши маълум бўлди — видео

Блогер Туркияга кетишдан олдин дуэтдошининг кимлигини билмаган

Озод Ҳуррамов Туркияда ким билан дуэт куйлаши маълум бўлди — видео

Актёр, инстаблогер Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида Туркияда ким билан дуэт куйлашини маълум қилди.

Озоднинг сўзларига кўра, Туркияга учишдан олдин дуэтдоши кимлигини билмаган. У ерга боргандан кейин ҳам ундан буни сир тутишган. Инстаблогер дуэт куйлайдиган инсонини кўриш учун борганида у қора рангли машинада ўтирарди. Эшик очилгач эса машинадан Озода Нурсаидова кўринган. У актёрни хуш келибсан ҳаётим дея кутиб олган.

«Истанбул шаҳрида мен бундай халқ севган ва мени чин юракдан яхши кўрган инсон билан дуэт айтаман деб ўйламагандим. Бу 7 ухлаб тушимга кирмаган эди. Бу мен учун жуда ҳам катта ютуқ. Дуэтимиз тез кунда тайёр бўлади», — деб ёзади Озод Ҳуррамов пост остида.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)

Озода Нурсаидова жуда кўп дуэт айтишга таклиф бўлганини айтди. Бироқ у шу пайтгача жуда камчилик билан дуэт куйлаган. Хонанда диди нозик эканини таъкидлаб, Озод Ҳуррамовда бошқача нарсани кўрганини айтган.

«Мен ўзи умуман дуэт айтмайман. Жуда кам айтганман. Дуэтга таклиф кўп бўлган лекин менинг табим сал нозикроқ. Озод менга илк марта шундай таклиф билан келганда, кулгим келганди. Бу болада бошқача нарса кўрдим. У билан зўр лойиҳа қилиш мумкинлигини билардим», — дейди Озода Нурсаидова.

Озод Ҳуррамов 30 январь куни ўзининг туғилган кунини нишонлаганди. Унда кўплаб санъаткорлар ҳам иштирок этган. Улар орасида Ҳуснора Шодиева ҳам бўлган. Туғилган кун базми давомида Ҳуснора ҳамда Озод биргаликда қўшиқ куйлаган. Улар хонанданинг «Эсламайман» таронасини ижро этган. Бу видеони Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасига жойлаган.