Янгиликлар

«Отасининг ўғли». Муқаддас Саъдуллаева ўғлининг қизиқарли видеосини эълон қилди — видео

У видеода эътиборни Абубакрга қаратишни сўраган

«Отасининг ўғли». Муқаддас Саъдуллаева ўғлининг қизиқарли видеосини эълон қилди — видео

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида ўғли Абубакрнинг қизиқарли видеосини эълон қилди.

Унда Абубакрнинг боғчадошларидан бири туғилган кунини нишонлаётгани акс этган. Ҳамма шу болани табриклаш билан овора бўлган пайтда Абубакр ёнидаги қизнинг қўлидан ушлаб ўпмоқчи бўлган. Муқаддас Саъдуллаева Абубакрнинг бу ҳаракати ўзи учун ҳам янгилик бўлганини таъкидлади.

«Эътиборни Абубакрга қаратинг. Отасининг ўғли. Она бўлиб бу қилиғини биринчи марта кўришим. Ҳамма дўстининг туғилган куни билан табриклаш билан овора, Абубакр эса чиройли қизни қўлидан секин ушлаб…», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Абубакрнинг телевизорни синдиргани акс этган видеони эълон қилганди. Актриса иккинчи марта шундай бўлганини айтганди.

Шунингдек, актриса тўнғич қизи Саъдия ҳижобга киришни ният қилганини айтганди.