Fayz«Браво» жамоаси аъзоси, актёр Отабек Мирзахолов Instagram саҳифасида бешинчи бор ота бўлганини маълум қилди.
Актёр 25 февраль куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ота бўлганини айтиб пост жойлади. Қизиқчи Худо куч-қувват берса, давом этишини таъкидлади.
«Худо хоҳласа, ишлар ҳам беш. Бешинчи фарзанд ҳам туғилди Худога шукур. Бу ёғига ҳам тўхташ йўқ. Худо куч-қувват берса, яна давом этамиз», — дейди актёр.
Актриса Асал Шодиева 12 январь куни иккинчи бор она бўлгани маълум қилинганди. Бу ҳақда «Браво» кулгу жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова Instagram саҳифасида айтганди.



