Янгиликлар

Нилуфар Усмонова эрининг иккинчи хотинилиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Хонанда эрини қачон кўрсатишини ҳам маълум қилди

Нилуфар Усмонова эрининг иккинчи хотинилиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Актриса, хонанда Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасида эрининг иккинчи хотини экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Хонанда асло иккинчи хотин бўлмаслигини таъкидлаган. У кузатувчиларидан тинчланишни сўраган.

«Асло, иккинчиси, ойимчаси, хоними ва ўйнаши ҳам эмасман. Жигарим, тинчлан», — дейди хонанда.

Шунингдек, Нилуфар Усмонова эрини қачон кўрсатиши ҳам айтди. Хонанданинг сўзларига кўра, паспортга тушганидан кейин кўрсатади.

«Паспортимга тушсин кейин кўрсатаман», — деб ёзади Нилуфар Усмонова.

Аввалроқ хонанданинг эри Бекзод исмли инсон экани маълум бўлганди. Унинг турмуш ўртоғи тадбиркор. Бу ҳақда хонанданинг обуначиси унинг пости остида ёзиб қолдирган.

Шу билан бирга, Нилуфар Усмонова бир маротаба расмий турмуш қурганини айтган. Бироқ хонанда ёлғиз эмаслигини таъкидлаган.