Янгиликлар

«Mингтадан битта одамгина тузалиши мумкин». Барно Қодирова оғир касалликка чалингани ҳақида

У 2-3 ой ухлай олмаганини айтди

«Mингтадан битта одамгина тузалиши мумкин». Барно Қодирова оғир касалликка чалингани ҳақида

«Дўстлик» ордени соҳибаси, актриса Барно Қодирова синглисининг вафотидан кейин оғир касал бўлгани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, синглиси Донони жуда яхши кўрган ва унинг вафоти актрисага қаттиқ зарба бўлган. Шундан кейин 2-3 ой ухлай олмаган. Шифокорлар унга бу жуда оғир касаллик экани ва мингтадан битта одамгина бу касалликдан тузалиши мумкинлигини айтган.

«Ҳам диплом спектаклларим, ҳам синглимнинг вафоти менга қаттиқ зарба бўлган. Синглим Донони жуда яхши кўрардим. Бу нарса менинг соғлигимда ҳам, ҳаётимда ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Кейин мен 2-3 ой умуман ухлай олмадим. Мени жуда мазам қочиб қолган. Қўрқувлар пайдо бўлган. Кейин шифохонага ётганман. Битирув кечасига ҳам онам шифохонадан кийинтириб олиб борган. Анча йиллар давомида ётиб даволандим. Секин-секин ўзимга келганман. Ҳозиргача ҳам бир йилда 1-2 марта муолажа олмасам чарчаб қоламан. Шифокорлардаж яна тузалиб кетаманми деб сўраганимда улар 1000 тадан битта одам тузалишини, бу жуда оғир туҳий касаллик эканини айтган», — дейди у.