Янгиликлар

Миллионлар ва миллиардлар: жаҳонга машҳур фильмлардаги хатоликлар қанчага тушган?

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Миллионлар ва миллиардлар: жаҳонга машҳур фильмлардаги хатоликлар қанчага тушган?

Дунё бўйлаб муваффаққият қозонган фильмлардаги арзимас хатолар ҳам уларнинг рейтингига таъсир кўрсатиши мумкин. Қуйида хатоликлар сабаб жуда катта зарар кўрган фильмлар ҳақида маълумот келтирлади.

«Келажакка қайтиб» кинокартинаси

Голливуднинг таниқли актёрлари Майкл Фокс ва Кристофер Ллойд ҳалигача жаҳон кинематографиясида энг яхши актёрлардан бири ҳисобланади. «Келажакка қайтиб» фильмдаги айрим саҳналар туфайли бош қаҳрамонни ўзгартириш керак бўлган ва оқибатда фильм ижодкорлари бюджетдан ўртача 14 миллион доллардан 17 миллион долларгача зарар кўрган.

«Тахтлар ўйини» фильми

Ушбу сериал катта экранда намойиш этилгандан кейин кўплаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллади. Сериал йўналиш жиҳатидан ҳам бошқа сериалларга ўхшамаган. «Тахтлар ўйини» кўп йиллар мобайнида кўрувчилар сони бўйича юқори ўринларни эгаллади. Сериалнинг сўнгги қисмларига келиб мухлислар воқеалар ишониб бўлмас даражада экани ҳақида муносабат билдирди. Кейинчалик эса сериал сценарийси яхши ёзилмаган деган хулосага келинди. Ҳаттоки энг содиқ мухлислар ҳам сериaлнинг графикасини, оператор ва муҳаррирларнинг ишини танқид қилди. Сериалдаги бир хато эса кўпчликнинг салбий изоҳига сабаб бўлди. «Тахтлар ўйини» қаҳрамонлари oмон қолган жангчилар ғалабасини нишонлаш давомида кофенинг идишидан фойдаланади. Бу кадр эса тезда тарқалади ва жуда кўплаб инсонларнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Фильм ижодкорлари бу саҳнани олиб ташлайди ва мухлислардан узр сўрайди, бироқ видео аллақачон тарқалиб кетган эди. Бу қўпол хато кинофильмга жуда катта зарар келтирди, бироқ кофе компаниясига 2 миллиарддан ортиқ фойда келтирди. Агар фильмда ушбу хатога йўл қўйилмаганда 2 миллиард фойда кинокартина ҳисобига тушиши мумкинлиги айтилган.

«Бугунги Апокалипсис» кинофильми

Фильм режиссёри ушбу расмни суратга олиш учун жуда кўп қийинчиликларга дуч келган. Тасвирга олиш жараёнидаги қийинчиликлар фильм бюджетига ҳам таъсир кўрсатган. Кинокартина режиссёри фильмни Филиппинда суратга олиш кераклигини айтган. Бу жараён эса оролларга тўфон келган пайтга тўғри келган. Тўфон сабаб етган зарар 1,5 миллион доллардан ошди.