Янгиликлар

«Мана эр нега керак». Феруза Норматова машинасининг бензини тугаб, йўлда қолиб кетди — видео

Унга кўчадаги йигитлар ёрдам берган

«Мана эр нега керак». Феруза Норматова машинасининг бензини тугаб, йўлда қолиб кетди — видео

Актриса Феруза Норматованинг машинасида бензин тугаб қолиб, актриса йўлда қолиб кетди.

Феруза Норматова кўчада дугонаси Мафтуна Шокирова билан йўлда кетаётган бўлган. Шу вақт машинасида бензин тугаб, йўлда қолиб кетган. Уларга бегона йигитлар машинасини итариб, ёрдам кўрсатган. Шунингдек у «Ҳумо арена» олдида қолиб кетганини айтган. Бир нотаниш эркак келиб, унга бензин қуйиб берган.

«Мана, амалладик. Қизлар, шундай ҳақиқий эркаклар бор. Ўзбекистоннинг йигитларига етадиган йигитлар дунёда йўқ. Мана эр нимага керак», — дейди Феруза Норматова.