Янгиликлар

Малайзия туристик компаниялари вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Улар зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида келган

Малайзия туристик компаниялари вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди

ЎзбекистонгаМалайзия туристик компаниялари вакиллари ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ўз Telegram каналида хабар берди.

Президент ташаббуси билан мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Қурбон ҳайитининг биринчи кунида зиёрат туризм салоҳиятини Малайзияда кенг тарғибот қилиш мақсадида Малайзия туристик компаниялари вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида маҳаллий ҳамда Малайзия туристик компаниялари ўртасида B2B учрашувлари ўтказиш, туристик дастурлар тақдимоти ҳамда мамлакатда ташкил этилган янги туристик маршрутлар бўйлаб инфотур ташкил этилади.