Интервью

«Сирдарёлик қизга бағишланган». Жасур Умиров «Жумагул» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди

Хонанда қизни концертида кўриб қолган

«Сирдарёлик қизга бағишланган». Жасур Умиров «Жумагул» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди

Хонанда Жасур Умиров «Sug’diyona» газетасига берган интервьюсида «Жумагул» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди.

У Сирдарёда концерт берган. Ўшанда ноқулай об-ҳавода ҳам хонанданинг мухлислари стадионни тарк этмаган. Улар орасидан икки нафар ўсмир ёшидаги қиз Жасур Умировнинг олдига борган. Қизлардан бири унга айиқча ўйинчоғини бериб, ундан дастхат сўраган. Шунда хонанда унинг исмини сўраган. Cовға берган қизнинг дугонаси унинг исми Жумагул эканини айтиб, гапиролмаслигини таъкидлаган. Жасур Умиров эса қизга унинг исмига атаб қўшиқ айтишни ваъда берган.

«Бир йили Сирдарёдаги стадионда концерт бергандим. Ўша куни роса ёмјир ёғганди. Шунга қарамай, томошага келганлар тарқалмади. Қўшиқ айтаётиб, узоқдан қўриқлаш хизмати бир қизни ўтишга қўймаётганига кўзим тушди. Ниҳоят қиз дугонаси билан ёнимга келди. Қўлидаги айиқчани менга берди. Ўсмир ёшидаги чиройли қиз экан. Дастхат сўради. Исмини сўрадим. Дугонаси ‘Исми Жумагул, ўзи гапиролмайди’, деб айтди. Жумагул исмини биринчи бор эшитишим эди. Дугонангга айт, унинг исмига, албатта, қўшиқ куйлайман, деб айтгандим. Биринчи ёзган қўшијим хит бўлди. Шу-шу ўзим қўшиқ ёзишни бошладим. Авваллари менга қўшиқ ёзиб беришарди. Лекин ўз ғояларимни қўшиб турардим. 30 та қўшиғимни ўзим ёзганман», — дейди хонанда.