Янгиликлар

«Ўзига айтмаганман». Бонамур ёқтирган инсони борлигини маълум қилди — фото

Блогер у билан ҳафтада бир марта кўришиб туришини айтган

«Ўзига айтмаганман». Бонамур ёқтирган инсони борлигини маълум қилди — фото

Тиктокер, инстаблогер Бонамур Instagram саҳифасида ёқтирган йигити борлигини маълум қилди.

Актриса у билан ҳафтада бир кўришиб туришини айтди. Бонамур у билан муносабатлари жиддий эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу оддий ёқтириш, тез ўтиб кетади. Инстаблогер йигитнинг муносабати жиддий эмаслигини билгач, унга ёқтиришини айтмасликка қарор қилган. Бонамур у қандай муносабатда бўлса, ўзи ҳам унга шундай жавоб қайтаришини айтган.

«Билмадим. Масалан, менинг ҳам ёқтирган инсоним бор. Ҳафтада бир марта кўришиб ҳам турамиз лекин ёқтиришимни умуман айтмаганман. У одамнинг яхши кўришиб юришга ёки мен билан келажак ҳаётини ўйлашга вақти ҳам йўқ. Иши жуда кўп. ‘Менга ундай назарда қарамайди’, деб ўйлайман. Шунинг учун ўзи қандай муносабатда бўлса, мен ҳам шундай бўламан, холос. Ичимдаги ичимда қолади. Агар сизга илиқ қараётган бўлса, ичингиздагини айтинг. Мен айтмаслигимнинг сабаби ҳам шу. Ишидан бўшаганда, чарчаганда мен билан кўришиб вақт ўтказяптими, демак, мен ҳам шунга яраша жавоб қайтараман. Бу ёқтириш оддий нарса. Тез ўтиб кетади. Ҳақиқий севги у бошқача бўлади», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бонамур Озод Ҳуррамов билан нега ажралганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, севган инсони билан ажралса, айбни ундан қидиради. Инстаблогер ҳақиқатдан севиб қолса, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қилишини айтди. Шунингдек, Бонамур ҳозир Озод Ҳуррамов билан муносабатлари яхши эканини таъкидлади.

«Севган инсоним билан муносабатлар бузилса, айбни ундан кўраман. Мен яхши кўриб гаплашсам, ҳеч қачон хато қилмасликка ҳаракат қиламан. Озод Ҳуррамов билан мен орани очганман. Менинг воз кечиб юборишим осон. Гап-сўзларга ишониб қўйдим. Ҳозир муносабатларимиз яхши. Озод ака жуда зўр инсон. Ҳеч ким ҳеч кимни ташлаб кетмади. У кетганида, гап-сўзларга кўп ишониб қўйдим ва уни блок қилдим. У ҳайрон бўлди. 3-4 кундан кейин қайта ёзди. У пайти мен қароримни айтгандим. У ‘Майли ўзингнинг йўлингдан кетаверʼ, деди. Бўлди. Шу билан орамиз очилди. Лекин ҳозир орамиз яхши», — дейди у.

Шу билан бирга, Бонамур гаплашиб юрганини билгандан кейин уларга нисбатан негатив фикрлар кўпайганини айтди. Инстаблогер Озод Ҳуррамов билан интернетда танишганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Озод Ҳуррамов билан орасида соф муҳаббат бўлган.

«Бошида гаплашиб юрганимизни билиб, бизга негатив кўпайди. Унинг изоҳларида мени. Менинг изоҳларимда уни ёмонлашарди. Кейин бирдан билинтириб қўйдик. Биз интернетда танишганмиз. Бир-биримизга нисбатан соф муҳаббат бўлган. Озод Ҳуррамов ҳақиқатдан зўр инсон», — дейди блогер.

Шунингдек, у дугоналари севгилисини йўлдан урмоқчи бўлганини ҳам айтганди. Блогер Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан севган инсони билан яқин дугонаси «юриб кетгани» ҳақида савол берилган. Бонамур эса шундай воқеа бўлганини, бироқ севгилиси унга хиёнат қилмаганини айтди.

«Шундай воқеа бўлган. Фақат севгилим юриб кетмаган. Менга содиқ бўлган. Ўзимга айтиб берган. Дугонанг менга шундай гаплар гапиряпти деган», — дейди блогер.