Янгиликлар

Шаҳло Зоирова набирали бўлган Раъно Шодиевага ҳадя берди — видео

Актрисанинг невараси 11 август куни туғилган

Шаҳло Зоирова набирали бўлган Раъно Шодиевага ҳадя берди — видео

«Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова Instagram саҳифасида набирали бўлган Раъно Шодиевага ҳадя бергани акс этган видеони эълон қилди.

Шаҳло Зоирова актрисани табриклаш учун унинг уйига борган. У Раъно Шодиевани «Бувижон» лавозими билан табриклаган. Бироқ у ҳамкасбига қандай совғалар берганини кўрсатмаган.

Раъно Шодиеванинг набираси 11 август куни туғилди. У актрисанинг ўғли ва келинининг фарзанди. Улар чақалоққа Имран деб исм қўйган. Шунингдек, Имраннинг туғилган пайтидаги маълумотлар ҳам очиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса буви бўлган куни ҳаётидаги энг бахтли куни бўлганини таъкидлаган. У набирали бўлганини эълон қилган. Унинг ўғли Диёр ва келини Анастасия 11 август куни ўғил фарзандли бўлган. Актриса бу хабарни эшитиб, жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаётидаги энг бахтли кунларидан бири. Шунингдек, Раъно Шодиева унга набира совға қилгани учун фарзандларига раҳмат айтган.

«Бугун энг бахтли кунларимдан бири бўлди. Сизлар билан бўлишгим келди. Худога шукур мени шу кунга етказди. Мен буви бўлдим. Табрикласангиз бўлади. Раҳмат болаларим, менга ўғил набира совға қилганингиз учун», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)