Стиль

«Шурикка гап йўқ». Ситора Фармонова «Кавказ асираси»даги Нина образини яратди — видео

Дилшодбек Мусабеков актрисанинг партнёри бўлган

«Шурикка гап йўқ». Ситора Фармонова «Кавказ асираси»даги Нина образини яратди — видео

Актриса, телебошловчи Ситора Фармонова Instagram саҳифасида «Кавказ асираси»даги Нина образини яратганини кўрсатди.

Хонанда бу образ нима учун яратилганини айтмаган. У обуначиларидан изоҳларда буни тахмин қилишни сўраган. Унинг партнёри Шурик образини «Дизайн» кулги жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков яратган. Ушбу видео остида актрисанинг кузатувчилари уни Нинага ўхшаганини таъкидлаган. Шунингдек, улар бу «Дизайн» концерти билан боғлиқ суратга олиш жараёни деб ўйлаган.

«Нима деб ўйлайсиз, биз нимани суратга оляпмиз? Вариантларни изоҳларда ёзишингиз мумкин», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дурдона Қурбонованинг янги образи муҳокамаларга сабаб бўлганди. Дурдона Қурбонова саҳифасига янги видео жойлади. Унда актрисани келинлик либосида кўриш мумкин. Шунингдек, мазкур образда у бутунлай ўзгариб кетган. Шу сабабли ҳам видео остига кўплаб кузатувчилари турли танқидлар билдирган. Улардан айримлари бу Дурдона Қурбонова эмаслигини айтган бўлса, айримлари актриса бутунлай ўзгариб кетганини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АКТРИСА | МОДЕЛЬ | БЛОГГЕР (@durdona_kurbonova)

Шунингдек, Лоланинг янги образи мухлислар томонидан танқид қилинган. У видеони Instagram саҳифасида эълон қилган. Изоҳларда эса унга кўпчилик салбий фикр билдирган. Баъзилар у қўрқинчли фильмда суратга тушиши кераклигини айтган. Актриса пардозни орттириб юборгани ҳақидаги фикрга эса, бу одатий кўриниши эмаслиги, фақат «съёмка» учун шундай образ танланганини таъкидлаган. Кузатувчилар унинг бўйнини ҳам муҳокама қилган. Бир нечта обуначилар бу Европа моделларининг услуби эканини айтган.

Шунингдек, хонанданинг ўзи видео остидаги изоҳда унинг аёллик кучи бошқаларни илҳомлантиришини таъкидлаган. Бу гапни унга кузатувчиларидан бири айтган. Лоланинг кучлилиги у аёлни илҳомлантирган, рағбатлантирган, ёрдам берган ва ҳаётини ўзгартирган.

«Кечки ҳайратда қолдирадиган контент. Буни пост қилиш учун жуда чиройли экан деб ўйлаб қолдим. Кўпчилигимиз мақтовлар олганида шундай туйғуларни бошдан кечиради. Биз буни ҳақиқат сифатида қабул қилиш ва уларга раҳмат айтиш ўрнига, уларни рад этамиз. Бир куни мен гўзал, муваффақиятли, истеъдодли қиз билан учрашдим. У менга аёллик кучим уни илҳомлантириши, рағбатлантириши, ёрдам бериши ва ҳаётини ўзгартиришини айтди», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)