Интервью

Азиз Ражабий ўғли Америкада ўқиб, ишлаётганини айтди — видео

Хонанда ўғлининг ишлаётганидан хурсандлигини таъкидлаган

Азиз Ражабий ўғли Америкада ўқиб, ишлаётганини айтди — видео

Хонанда Азиз Ражабий «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида тўнғич ўғли Ферузбек Америкада ўқиб, ишлаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ўғли Америкага ўқиши сабаб кетган. Феруз Ражабийнинг ўқиётган университетида талабаларнинг дунё қарашини ўзгартириши, ўз устида ишлаши учун чет давлатига жўнатувчи лойиҳа бўлган. У айнан шу лойиҳа орқали АҚШга кетган. Азиз Ражабий ўғли у ерда ўқиб, ҳам ишлаётганини айтди. Хонанда ўғли уйда иш қилмаслиги ва унинг Америкада ишлаётганидан хурсандлигини ҳам таъкидлади.

«Феруз Америкага ўқиш сабаб кетди. Бу ерда университетда ўқийди. Уларда бир лойиҳа бор. Университетнинг талабалари дунё қарашини ўзгартириши, ўз устида ишлаши учун чет давлатларига жўнатилади. Ёзги таътил пайтида у ерда хоҳласа ишлайди, хоҳласа дам олади. Шахсан менга ишлаши ёқди. Менинг ўғлим уйда ҳеч қачон иш қилмаган. Улар чет элда нима иш бўлса ҳам қилади», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Ражабий Java’нинг ижодига ўз муносабатини билдирганди. Ражабийнинг сўзларига кўра, «Дунё сени тоғангмас» қўшиғи унга ёққан. Хонанда унинг сўзлари маъноли эканини таъкидлаб ўтган. Бироқ у билан дует куйламаслигини айтган. Азиз Ражабий Java’нинг имижи ҳақида ҳам гапириб ўтган. Хонанда уни пиар қиляпти деб ўйлайди.

«Юзини ўраб чиққан боланинг қўшиғи менга ёқди. Сўзида маъно бор. Унинг маъносини чақсангиз, тўғри нарсани олиб чиққан. Лекин юзини ўраб чиқиш бу пиар. Масалан, мен бундай ишлар қилмасдим. Агар ўғлим шундай қилиб чиқса, ‘Еч бошингдагини’, деб айтардим. У ўзига жалб қилиш учун шундай қилганини билгандим. Агар худди шундай кўринишда чиқаман деса, албатта, у билан бирга дует куйламайман.», — дейди Азиз Ражабий.