Янгиликлар

Максим Галкин Алла Пугачёва билан яшаб зерикканини айтди — видео

У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилган

Максим Галкин Алла Пугачёва билан яшаб зерикканини айтди — видео

Рус эстрадасининг ёрқин вакили Алла Пугачёванинг турмуш ўртоғи Максим Галкин хонанда билан яшаб зерикканини маълум қилди.

Россиянинг таниқли сатирик актёри Максим Галкин Instagram’даги саҳифасида обуначиларига январь ойи давомида уйда, хотинининг ёнида ўтирганини айтди. У йил бошини Алла Пугачева билан Гряз қишлоғидаги оилавий қасрида ўтказмоқда. Машҳур жуфтликнинг уйига кўплаб меҳмонлар келади, бироқ улар кўпинча ўзини ёлғиз ҳис этади.

Актёр ҳаммаси яхши эканини, Алла Пугачёва билан уйда ўтирганини, таътилни ўтказиш учун ҳамкасблари каби чет элга саёҳат қилмаганини айтди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Максим Галкин (@maxgalkinru)

«Ҳурматли обуначилар, қаерга кетганимни деб сўраяпсизларми? Мен шу ердаман, ҳаммаси яхши. Алла билан уйда ўтирамиз, дам оламиз. Болалар ҳозир мактабда. шунинг. Шунчаки, менинг барча ҳамкасбларим таътилни ўтказиш учун пляжларга, океанларни саёҳат қилишга кетишди. Лекин негадир биз ҳеч қаерга бормадик. Биз шу эрда ўтирамиз», — деди Максим Галкин ўз обуначиларига.

Аввалроқ Максим Галкин Алла Пугачёва фарзандлари билан рақс тушганини кўрсатган эди.

Фарзандларнинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратадиган жуфтлик уларнинг спорт билан шуғулланишини мунтазам назорат қилади. Алла Пугачёва дам олиш куни фарзандлари спорт билан шуғулланаётган вақтда рақс тушди ва бу воқеани Максим Галкин Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлади.

У ўз постида спортнинг ўйин-кулги эканини ва Лиза ва Алланинг рақс тушаётганини айтган. Максим Галкиннинг мухлислари унинг бу постига ижобий изоҳлар қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Максим Галкин (@maxgalkinru)

«Спорт ва ўйин-кулги! Гарик ўйнаяпти, Лиза ва Алла рақсга тушмоқда!», — дейди у ўз постида.

Маълумот учун, Алла Пугачёва ва Максим Галкин 2021 йилнинг 23 декабрида турмуш қурганининг 10 йиллигини нишонлади. Жуфтлик 2011 йилда турмуш қурган ва ҳозирда уларнинг Элизабет ва Гарри исмли эгизак фарзанди бор.